RU

Последние новости

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  4 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Рўзиқул Бердиев: "Майдон майсаси ўйинга тўлиқ тайёр эмаслигини барча кўрди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Майдон майсаси ўйинга тўлиқ тайёр эмаслигини барча кўрди"

Coca-Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Албатта, бугунги ўйин давомида мухлислар атмосфераси жуда юқори бўлди. "Андижон" жамоаси ўз мухлислари қаршисида бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Бугун очко йўқотганимизга асосий сабаб шу бўлди.

Қолаверса, майдоннинг чими ҳали тўлиқ тайёр эмасдек кўринди. Бу холат ҳар икки жамоанинг ҳам ўйинига таъсир кўрсатди.

- Майдон майсаси тайёр экани ҳақида маълумот берилганди. Сиз майса бўйича эътироз билдирдингиз. Изоҳ бера оласизми?

- Биз майдон майсаларидаги муаммони кеча машғулот вақтидаёқ сезгандик. "Андижон" жамоаси ҳам буни кўриб, тушуниб турибди. Кўрдинглар, майдоннинг айрим қисмларида майсалар кўчиб кетаяпти. Стадионда жуда кўплаб инсонлар меҳнат қилишаяпти, буни ҳам тушуниш керак. Мен бу борадаги ўз фикримни билдирдим.

- Легионер футболчилар Жигаури ва Чавеснинг ўйинларига қандай баҳо берасиз? Шунингдек, Жамбули дебют ўйиндаёқ қизил карточка олди, муносабатингиз қандай?

- Жигаури эртароқ сафимизга қўшилганди. Ўртоқлик ўйинларида жамоамизга мослашди, қўшилиб кетди. Шу боис ҳеч иккиланмай уни майдонга туширдик. Чавес кечроқ келди, албатта унга адаптация учун бир оз вақт керак.

Қизил карточка бўйича Жигаури билан гаплашдим. У провакацияга учраганини айтаяпти. Хақорат қилгани учун жавоб берганини билдирди. Биласизлар, грузин футболчилар қизиққон бўлишади.

- Таркибга яна футболчи жалб этиш режаси борми?

- Албатта, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар камида бир нафар янги футболчи трансферини амалга оширамиз. Бизда ҳужумкор янги футболчи жалб этиш орқали ҳужум чизиғимизни янада кучайтириш режаси бор.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика