RU

Последние новости

11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  1 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  5 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  41 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  2

Рўзиқул Бердиев: "Машғулотларни кам ва қисқа ўтказяпмиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Машғулотларни кам ва қисқа ўтказяпмиз"

"Насаф" ҳамда "Шаржа" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинидан (1:1) сўнг мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Матеус Лима матбуот анжуманида иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: "Бугун майдонга ғалаба учун чиққан эдик. Лекин рақиб бир очкога рози бўлиб, ўйинни чўзишга ҳаракат қилишди. Афсуски, рақибнинг голига битта гол билан жавоб бера олдик. Натижа биз кутгандек бўлмади".

Учрашувнинг энг яхши футболчиси Матеус Лима: "Энг яхши футболчи деб топилганимдан хурсандман, аммо жамоамизнинг натижаси бундан устунроқ. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик, улардан фойдалана олмадик. Кейинги баҳсларда бундан ҳам яхшироқ ўйнаб, ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Менга ишонч билдираётган мураббийлар штабига раҳмат айтаман. Бизга неча дақиқа имкон берилишидан қатъий назар, биз ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

- Ўйин натижасига қайси вазият кўпроқ таъсир кўрсатди? Урилмаган пенальтими ёки Алибекнинг қизил карточкасими?

- Алибек эҳтиёткорроқ бўлиши керак эди, аммо Жигаури ёки Алибекни айбдор дейишни хоҳламайман. Чунки жамода икки киши тўп тепмайди ва бундай ўйин биринчи марта бўлаётгани йўқ. Пенальтидан унумли фойдаланганимизда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Бугун кўп вазият ярата олдик, рақиб бунчалик ҳимояланишини кутмаган эдик. Бу таркиб билан "Шаржа" ҳужумкор ўйин намойиш этади деб ўйлагандим. Айбдорни изламайлик, вазият қанчалик оғир бўлмасин, ғалабани қўлга киритишга бутун жамоа ҳаракат қилдик.

- "Насаф" бугун жуда кучли жамоага қарши ўйнади. Ҳаммаси учун ташаккур. Қарши клубининг тақвими жуда тиғиз, йигитлар қандай тикланишяпти? "Битта турнирни танлашимиз керак" дегандингиз, қай бирини танладингиз?

- Айнан шу нарса бошимни оғритмоқда. Машғулотларни кам ва қисқа ўтказяпмиз. Тақвим тиғизлиги туфайли ротациялар амалга оширяпмиз. Бироқ ҳимояда бу ишларни амалга оширолмаяпмиз. "Насаф" меҳмонда ва уйда ҳам юқори даражада ўйин кўрсатмоқда.

- "Насаф" охирги 3та пенальтини голга айлантира олмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу руҳият ва маҳоратга боғлиқ деб ўйлайман. Сўнгги урилмаган пенальтилар руҳият билан боғлиқ. Машғулотларда мусобақалашиб турамиз. Бугун Жигаурига "сен теп" демагандик, шунчаки баҳсдан олдин 3 кишини - Жигаури, Шерзод ва Ойбекни тилга олгандик. Ким ўзига ишонса, ўша зарба беради. Жаба бугун масъулиятни ўз бўйнига олди. Жамоада пенальтилар ижрочиси... Кўплаб йигитлар ура олишмаяпти. Абдувоҳид Неъматов? Балки.

- Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда Лима Крузга нима ҳалал берди?

- Биз баҳсга тайёргарлик вақтида менга рақибнинг кучсиз томонлари ҳақида маълумот беришади. Лекин бор эътиборни шунга қарата олмаймиз. Кучли жамоаларда ҳимояга ярим ҳимоя вакиллари ҳам ёрдам беради. Вазифамиз - рақиб ҳимоясидаги "тирқишлар"ни топиб, ундан фойдаланиш. Рақиб ҳимояси зич ўйнаганда, уни ёриб ўтиш қийинлашади. Иложи борича мураббий кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Лима качон оёқда кучли зарбага эга бўлади, бош билан яхши ўйнаяпти.

- Ман кўп голларимни, бошда эмас, оёқда ураман. Сизга шундай туюлаётгандир. Бироқ ўз устимда ишлашда давом этаман.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика