RU

Последние новости

10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  15

Рўзиқул Бердиев: "Кутилмаган натижалар бўлгани яхши" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Кутилмаган натижалар бўлгани яхши"

“Локомотив” – “Насаф” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни яхши бошлагандик. Аммо ўтказиб юборилган гол барчасини ўзгартириб юборди. Бундай тажрибали жамоага қарши бундай ўйнаш хавфли. Иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб вазифамизни янада қийинлаштириб олдик.

Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ҳар йилгидан вақтлироқ бошланди. Шу боис жамоалар мавсумга тайёргарликни анча вақтли бошлашди. Бу мусобақада ўйнаган барча клубларга қийин бўлаётгани рост. Аммо бу баҳона бўла  олмайди. Бунга кўникиш керак. Тайёргарликни шунга қараб олиб бориш керак.

Бугун рақиб маҳоратлироқ ўйнади, индивидуал томонлама яхшироқ ҳаракат қилишди. Бикмаев гол урганда шу кўзга ташланди.

Жамоамиз таркиб ёки жисмоний томонлама ютқазмади.

Кутилмаган натижалар қайд этилиши яхши ҳолат. Ўтган йилларда 6-7-турларга келиб қайсидир жамоа якка пешқадам бўлиб оларди. Ҳозир эса вазият буткул бошқача. Чемпионатимиз ҳар йилгига нисбатан бошқача ўтмоқда.

Етакчи футболчи ҳар бир жамоага керак. Аммо бутун ўйинни назорат қиладиган ўйинчи йўқ. Эркинов жароҳат олди, у Черан билан тандем бўлиб ўйнаганида самарали ҳаракат қилишарди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика