RU

Последние новости

10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  0 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  4 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  6 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  3 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  17 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  9 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  2

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Навбаҳор" рақиблик қилган учрашувда "аждарлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Насаф"нинг ОФК кубогидан кейин Суперлига баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- ОФК кубогидан қайтганимиздан сўнг футболчиларга 5 кун дам олиш имконини бердик. Шундан кейин саккиз кундан иборат иккита йиғин ташкил қилинди. Қаршидаги машғулотларда иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказган бўлсак, мана кеча  "Навбаҳор" билан Тошкентда ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. 

- Мусобақадан олдин агар жамоа кейинги босқичга чиқса таркиб кучайтирилишини айтгандингиз. Хўш, бу борада ҳаракатлар бошланганми?

- Жамоамизга ёрдам бера оладиган футболчи изламоқдамиз. Баъзи бир вариантлар устида ишлар олиб борилмоқда, дея оламан. Амалга ошса бу ҳақида хабар берамиз.

- "Насаф" кўригида бўлиб турган "Машъал"нинг нигериялик футболчиси ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу футболчи "Машъал"нинг услубига мос келмагани учун бизга кўрикка беришди. Умуман кеча ёмон таассурот қолдирмади. Бироқ унинг клуби билан шартномаси бор. Марказда ҳам футболчиларимиз кўп. Яна ўйлаб кўрамиз. 

- "Насаф"нинг ОФК кубогидаги кейинги рақиби  "Аҳал" жамоаси. Рақиблар борган сари кучайиб бориши табиий...

- "Аҳал" ҳақида маълумотга эгамиз. Уларнинг Қирғизистондаги ўйинларини кўриб чиқдик. Учрашув санаси аниқ бўлишига қараб тайёргарлик кўрамиз. 

- Бобир Абдихолиқов маълум муддат жамоа машғулотларида иштирок этди. Унинг келажагига қандай муносабат билдирасиз?

- Бобир биз билан машғулот ўтказишни сўраганди. Раҳбарият билан ўртада нима гаплар бўлган билмадим. Унинг ўзи Европада ўйнашни истамоқда. Бу қанчалик амалга ошади, ўзига боғлиқ. Легионердан кўп нарса талаб қилинади, албатта бунга тайёр бўлиш керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика