RU

Последние новости

17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  1 16:50Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Жайхун" "Локомотив" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  1 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  22 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  1 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  13 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  63

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди"

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Садд" учрашувидан сўнг Рўзиқул Бердиев ва Акмал Мозговой ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: "Барчага ҳайрли кеч! Бугун ўйинни яхши ташкил қилдик. Рақибнинг кучли тарафларини ҳам ёпишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимиз бунинг уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлимда ҳужумда яхши ўйнадик. Бу ерга келишимиздан мақсадимиз анчагина жиддий эди. Ўйлайманки, буни ўйинларимиз билан кўрсатяпмиз.

Кеча ҳам айтгандим, ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак, деб. Бу нарса амалда бугун исботини топди. Бу руҳият билан боғлиқ масала. Ўйлайманки, ушбу ўйиндан сўнг барчаси янада яхши бўлади". 

Акмал Мозговой: "Бугун яхши жамоани ютдик деб ўйлайман. Биз яхши ўйин ташкил қила олдик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик. Келаси ўйин ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз".

Савол: Акмал, сиз ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланасиз. Лекин фақат бугунмас, аввалги ўйинлардам ҳам шундай эпизодлар бўлдики, сизда кўп яхши имкониятлар бўляпти, бугун ҳам иккита гол урдингиз. Бу нарсалар мураббий кўрсатмасими?

Акмал Мозговой: "Мураббийимиз ҳам айтади, кўп ҳолатларда кимдир олдинга борса, кимда орқада қолиш керак, деб. Вазиятга қараб ўйнаймиз. Айрим ҳолатларда ўзим чиқяпман".

Рейтинг: +113   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика