RU

Последние новости

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  2 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- "Сўғдиёна" курашувчан ва рақибга ҳам кураш таклиф қиладиган жамоа. Йигитларга бугун курашларда ютқазмаслик ҳақида кўрсатма бергандик. Умуман олганда бугун тартибли ўйин намойиш этдик. Стандарт вазиятларда "Сўғдиёна" жуда хавфли, шу сабабдан бугун бу борада эътиборли ўйнадик. Ғалабамизга сабаб сифатида тартибли ўйинимизни кўрсата оламан. Охирги вақтларда бу икки жамоалар ўртасидаги ўйинлар жуда кескин руҳда ўтмоқда. 

- Ўйиндан олдин таркиблар эълон қилинганида "Насаф" асосий таркиб футболчиларини ОФК кубоги финалига асраб қолди деган тахминлар бўлди. Бугун таркиб танлашингиздан мақсад қандай эди?

- Албатта, биз ОФК кубоги финал ўйини ҳақида ҳам ўйлагандик. Ҳозир асосий эътиборимиз ОФК кубогида ғолиб чиқишга қаратилган. Шу сабаб бугун айрим футболчиларни захирада қолдирдик. Кучни тўғри тақсимлаган холда бугунги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишимиз зарур эди. Ўйлайман-ки, биз буни амалга ошира олдик. Шунингдек, 3-4 нафар ўйин амалиёти кам ёш футболчиларга имкон бердик. Балки мазмунли ўйнамагандирмиз, лекин бу йигитлар ишончимизни оқлашди деб ўйлайман. Бугун "Сўғдиёна"нинг кучли босимига муносиб қаршилик кўрсатишгани учун йигитларга миннатдорчилик билдирдим.

- Захирадан ўйинга қўшилган Умар Эшмуродов бугун ўзини ёмон тутди. Уни интизомий жазога тортасизми?

- Бу футбол, ҳиссиётларга бой ўйин. Баҳодир Насимов ва Умар Эшмуродов ўртасида ўтган ўйинда ҳам тортишув юзага келганди. Иккиси ҳам ёш футболчи эмас, бу борада жуда чуқурлашмадим. Улар мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилишади деган умиддаман. Ҳар икки футболчи ҳам ўз жамоаси учун жуда керакли футболчилар. Эшмуродов билан алоҳида гаплашамиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам футболчи ўзини тута билиши керак. Бугун у ҳиссиётларга берилгандир, лекин жудаям чегарадан чиқиб кетгани йўқ. 

- Ҳозирда унинг ҳолати яхшими?

- Ҳа, албатта яхши, ҳаммаси жойида. Футболчилар билан гаплашдим ва ҳиссиётларга берилиш керак эмаслигини тушунтирдим. 

- Кўпчилик мухлислар бугун "Сўғдиёна" жамоаси ғалабасини кутишганди. Чунки "Насаф" асосий кучини ОФК кубогига сарфлашини мухлислар тушуниб туришганди. Жамоангиз Ўзбекистон кубоги, Суперлига ва ОФК кубогида ижобий натижалар кўрсатишга қодир деб ўйлайсизми?

- Албатта олдимизда шу вазифалар турибди. Ҳар бир турнирда муносиб иштирок этмоқчимиз. Тан олиш керак, ҳозирда асосий эътиборимиз ОФК кубоги финал ўйинига қаратилган. Шу сабаб жароҳатдан асраб қолиш мақсадида айрим футболчиларга дам бердик. Жамоа ўйинини ташкил этиш жуда муҳим, бугун йигитлар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди.

- ОФК кубоги финал баҳсида жамоангизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

- Албатта, бутун Ўзбекистон аҳли номидан ўйнаймиз ва ОФК кубогини ютишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Эътибор учун барчангизга раҳмат!

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика