RU

Последние новости

07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  2 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  8 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  8 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  10 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  5 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  7 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  8

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

ОФК кубоги 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Ойбек Бозоров қатнашди.

"Эртага биз учун ҳам, рақиб учун ҳам муҳим ва ҳал қилувчи баҳс. "Олтин Аср" жиддий ва тажрибали жамоа, қийин ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз. Ҳал қилувчи баҳсга барчамиз тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Менимча кичик финал бўлади деб ўйлайман. Бор кучимиз билан ўйнаймиз ва тайёргарликни ўйинда кўрсатмоқчимиз", - дейди Ойбек Бозоров.




- Эртага "Насаф"ни дуранг ҳам қониқтиради. Бундай паллада дуранг учун майдонга тушиш хавфли, футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

- Йигитлар билан гаплашиб олдик. Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. "Олтин Аср" жамоасини яхши ўрганиб чиқдик ва таркибида Туркманистон терма жамоасининг кўплаб ўйинчилари борлигини кўрдик, тажрибали жамоа. Шу боис бўшашмаймиз ва ғалабани кўзлаб ўйнаймиз.

- "Олтин Аср" сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўп. "Насаф"да эса асосан ёш ва кичик футболчилар ўйнайди. Бу яккакурашларда панд бериб қўймайдими?

- Ҳақиқатдан ҳам бўлажак рақибимиз яккакурашларда анча яхши ўйнайди. Лекин футболда бу муҳим аҳамият касб этмайди, эртага рақибдан тезроқ ва чаққонроқ бўлишимиз керак. "Олтин Аср"нинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки эртага йигитларимиз вазифани уддалашади.

- "Хўжанд" билан ўйиннинг биринчи таймида 3:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи таймда эса гол бўлмади...

- "Хўжанд" билан ўйинга жиддий тайёрландик ва биринчи таймда бор кучимиз билан ўйнадик. Танаффус вақтида йигитларга кейинги ўйинга ҳам кучингизни асранг дедим. Лекин ҳали олдинда 45 дақиқа борлигини ва бўшашмасликни сўрадим. Исталган жамоа 3:0 ҳисобидан кейин бироз эҳтиёткор ўйнайди. Тўғри иккинчи таймда ҳужумда бор кучимиз билан ўйнамадик ва кейинги баҳс ҳақида ўйлай бошладик. Ўзгаришлар қилдик ва ёшларни майдонга туширдик.




- Дастлабки икки турда "Олой" ва "Хўжанд" билан ўйнадинглар. Қайси ўйин жамоаингиз учун осон ўтди?

- "Олой" билан баҳснинг иккинчи тайми. Сабаби биринчи таймнинг ўзида кўп вазиятлар яратдик ва иккинчи таймда 4та гол урдик. "Хўжанд" эса ўз майдонида ўйнади ва "Олой"дан бироз кучли эканлигини кўриниб турди.

- Бу таркиб билан "Насаф" ОФК кубоги финалига етиб бора оладими?

- Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак таркибимизни бироз кучайтиришимиз керак. Миллий чемпионатимиз ва кубокда ҳам юқори мақсадларни қўйганмиз. ОФК кубогида ҳам узоққа боришни хоҳлаймиз. Бунинг учун ёзда таркибимизни кучайтиришимиз керак. Бу борада раҳбарият билан гаплашиб олганмиз.

- "Олтин Аср"нинг кучли томонларини санаб бера оласизми?

- Кучли томони рақибнинг тажрибали футболчилари кўплиги. Таркибда Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари бор.




- Рақиб сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўплигини айтдик. Лекин тезлиги бироз пастроқ. Сиз эса чаққон ва кўп финт кўрсатасиз. Бундай рақибларга қарши ўйнаш қанчалик қийин?
Ойбек Бозоров:
- Билмадим, эртага ўйинда кўрамиз. Айтганингиздек бўйдор футболчиларнинг тезлиги бироз пастроқ бўлади, ўйинда барчасини кўрамиз.


 


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика