RU

Последние новости

13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  4 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда аламли ўйин бўлди. Ғалабага жуда яқин эдик, 11 метрлик нуқтадан гол ура олмадик. Кўплаб вазиятларга эга бўлган бўлсак ҳам, улардан унумли фойдалана олмадик. Ўзи охирги ўйинларда биз биринчи бўлимни суст ўтказаяпмиз. Масалан АГМК ва "Қизилқум"га қарши ўйинларда ҳам шу холат кузатилди. Ўзи бугун "Бунёдкор" жамоаси чуқур ҳимояланди ва қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилди. Рақибларни ҳам тушуниш керак, кўп жамоалар бизни очко йўқотишимиз учун ҳаракат қилаяпти. Мавсум охирлаб бораяпти, ҳар бир очко қимматли. Бугун биз 2 очко йўқотдик. Ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда. Албатта ишлашдан тўхтамаймиз ва мавсум якунида насиб бўлса мақсадга эришамиз.

- Иккинчи бўлимдаги ўйинни биринчи бўлимда ҳам кўрсатса бўлмайдими? Қачонгача биз "Насаф"нинг ўйинини юрак ҳовучлаб кўрамиз?

- Бу футбол ва ҳеч ким чемпионликни осонликча бериб қўймайди. Бу йўлда баъзан юрак касал бўлади, баъзида асаб кетади. Астойдил ҳаракатда бўламиз. Имкониятимиз яхши ва охиригача курашиш лозим.

- Бугун 2 нафар легионер хизматидан фойдаланмадингиз. Улар бўйича бошқа режаларингиз борми?

- Бошқа режаларимиз ҳам бор. Аммо улар қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. Ҳозир бизга қарши жамоалар бўш худудлар қолдиришмаяпти. Шу сабабдан ҳам қанотлардан узатма билан ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб услубга мос футболчиларни майдонга туширдик.

- Хусайин Норчаевнинг алмаштирилиши мажбурий бўлдими?

- Ҳа, у елкасидан жароҳат олди. Ҳозир шифокорлар билан гаплашдим, ҳаммаси жойида. Кейинги ўйингача тайёр бўлади деб умид қиламиз.

- 30-октябрь куни кубок финалида "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Бу ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, биз финалга қадар йўлни бежизга босиб ўтмадик. Яна бир бор кубокни ютишни мақсад қилганмиз ва бунга астойдил ҳаракат қиламиз.

- Пенальтини Маркодан бошқаси тепганида уриши мумкинмиди?

- Бизда пенальтиларни кўпроқ Норчаев амалга оширарди. Сўнги дақиқаларда у майдонда йўқ бўлгани боис Марко масъулиятни зиммасига олди. Гол бўлмагани учун уни айблаш тўғри эмас.

- "Навбаҳор" ҳам финалда ҳимоявий ўйин таклиф этиши мумкинми?

- "Навбаҳор"да кучли ва тажрибали футболчилар бор. Улар позицион ва қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади.

- Демак, финалда очиқ футбол кўришимиз мумкинми?

- Финалга жамоаларнинг қандай холатда етиб келишига боғлиқ. Ҳар доим финалларда натижа биринчи ўйинда туради.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика