RU

Последние новости

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бухоро" билан ўйиндан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда ҳужумдаги ўйинимиз қовушмади. Биргина зарбани ҳисобга олмаганда бошқа вазиятларимиз бўлмади. Йигитларга стандарт вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтгандик. Стандарт вазиятдан гол урдик ва эътиборсизлик сабаб стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


- Таркибда ўтган ўйинга қараганда ўзгаришлар бўлди. Бу "Бухоро"дан келиб чиқиб тузилдими?

- Таркибимиздан келиб чиқиб схемада ҳам ўзгаришга қўл урдик. Ўйинга энг яхши тайёр бўлган футболчилардан схема тузишга ҳаракат қилдик. Бугунги қароримиз шу билан боғлиқ. 

- Стефан Чолович ўтган йили иккинчи даврада келиб катта ёрдам берган эди. Бугун ҳам захирадан тушгач ўйинни кескин ўзгартириб юборди. Унинг ўйини ҳақида...

- Чолович ва Кенжабоев бугунги режамизда бор эди. Булар асосан қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилади. Чоловичнинг ҳолати яхши. Фақат бугунги схемамизга тушмагани учун иккинчи бўлимда ўйини кучайтиришга туширишга қарор қилдик.



- "Насаф"нинг кейинги пенальтиларини Черан амалга оширадими?

- Черан бугунги ўйинда биз кутган ўйинни қила олмади. Нафақат пенальти балки ўйинда ҳам камчиликлар бўлди. Балки ҳамма ўйинда тўлиқ ўйнаётгани учун чарчоқ кузатилаётгандир. Унга ишонишда давом этамиз. Черан Ўзбекистонда жарималарни амалга оширадиган энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. 

- "Насаф" бир неча кун олдин кубокдаги юришини бошлади. Кетма-кет кубоклардаги ғолибликдан сўнг ўтган йили омадсиз қатнашди. Бу йил жамоа кубокда курашадими? 

- Ўтган йили чемпионликни мақсад қилиб кубок ва ОЧЛ ўйинларига иккинчи даражали бўлиб қараган эдик. Буни очиқ айтиш керак. Бу йил ундай бўлмайди. Ҳар бир турнирда ютуққа эришиш учун ҳаракат қиламиз.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика