RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз"

Эртага ОЧЛ "E" гуруҳ 4-тур доирасидаги "Ал Файсали" - "Насаф" ўйини бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ўз фикрларини билдириб ўтди.



"Ал Файсали" жамоаси гуруҳимиз етакчиси бўлиб турибди. Улар учта ўйинда бунга муносиб эканлигини кўрсатишди. Улар билан бўлган биринчи ўйинда мағлубиятга учрадик, эртанги ўйинда олдин қилинган хатоларни такрорламасдан, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз", - деди Бердиев.

"Биз эртанги ўйинга юз фоиз тайёрмиз. Ушбу ўйинда уч очко билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Норчаев.


- Олдинги ўйиндан келиб чиқсак, "Ал Файсали" айни дамда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан эртанги ўйинда олдингидан ҳам кучлироқ "автобус қўйилиши" эҳтимоли жуда ҳам юқори. Жамоангиз шунга тайёрми? (мухбиримиз саволи - Толибжон Қосимов)

- Буни автобус демаган бўлардим-у, лекин "Ал Файсали" жамоа сифатида яхши ҳимояланар экан, буни фақат бизга қарши ўйинда эмас, балки "Ал Садд"га қарши баҳсда ҳам кўрсатишди. Эртага улар қанчалик зич жойлашмасин, рақиб дарвозасига йўл топишимиз керак. Кеча бу бўйича йигитларга кўрсатма бердик, шунингдек қаерда хато қилганимиз ва қаерда кескинроқ ҳаракат қилишимиз кераклигини тушунтирдик. Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз.


- Ўтган мавсум ОФК тўпурари бўлган эдингиз, ОЧЛда сизга нима етишмаяпти?

"Чемпионлар лигаси даражаси ОФКга қараганда бироз кучлироқ экани тўғри. Эртадан бошлаб ҳужумчилик вазифамни уддалашга, яъни гол уришни бошлашга ва бу билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика