RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг адолатли натижа бўлди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин курашларга бой ўтди. Охирги вазиятларни айтадиган бўлсак, жамоамиздан омад юз ўгирди. Кўрдинглар тўп 2 марта дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. "Сўғдиёна" курашувчан жамоа ва тайёргарлигимиз шунга яраша эди. Дуранг натижа вазиятни янада мураккаблаштирди. Сўнги тургача қайси жамоа кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиши ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бу охирги йилларда учрамаётган холат. Чемпионатимизни охирини ҳисобга олсак, назаримда қизиқ ўтаяпти. Дуранг адолатли натижа бўлди, ҳар икки жамоа ғалаба учун курашди.


- Бугун таркибда қўл урган ўзгаришларингизни қандай изохлайсиз?

- Биз кейинги ўйинни ҳам ҳисобга олдик. 3 кундан сўнг АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида ўйнаймиз. Шу сабаб айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. 


- Чемпионат иштирокчилари сони оширилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Мутахассис сифатида бу борадаги фикрингиз қандай?

- Албатта, чемпионат иштирокчилари сонининг оширилиши бир жиҳатдан яхши, ўйинлар сони кўпаяди. Лекин аввал биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Суперлига иштирокчилари сони ортса, Про-лига ва Биринчи лигага бўлган қизиқиш камайиб кетиши мумкин. Бу жуда чуқур ўйланиб ҳар тарафлама хулоса чиқариладиган масала. Фақат Суперлигани ўйласак, қуйи лигаларга нисбатан эътибор сусайиб кетиши мумкин.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика