RU

Последние новости

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  3 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  51 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Рўзиқул Бердиев: “Дуранг адолатли бўлди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Дуранг адолатли бўлди”

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа дарвозабони Санжар Қувватовлар ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди.

- Бугун учрашув курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам тўп, майдон ва ғалаба учун курашишди. Айнан шу сабабли ўйин сифат борасида мазмунсизроқ чиққан бўлиши мумкин. Ўйлашимча, баҳс дурангга мос бўлди. Бу ҳол ғалабани ҳеч бир жамоа томонда бўлишига имкон бермади. Дуранг ҳақли тарзда қайд этилди, деб айтган бўлардим. “Навбаҳор” ва “Насаф” каби жамоалар ҳеч қачон дуранг натижадан қониқиш ҳосил қилмайди. Олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоалар ҳеч қачон дуранг кузатилганида, бундан қаноат ҳосил қилмайди. Шундай экан натижадан қониқмадим. Баҳсда икки жамоа ҳам ғалабага эришиши мумкин эди. Масалан, “Навбаҳор” жамоасининг ҳужумлари чоғида тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. Ўз навбатида жамоамиз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қила олмадик. Сўнгги учрашувларда кўплаб вазиятларга эга бўлсакда, имкониятлардан самарали фойдалана олмаяпмиз. Ғалаба қозониш учун эса вазиятларни голга айлантириш талаб этилади. Гол ура олмаётганлигимиз бизнинг камчилигимиз саналади. Ҳимояда бехато тўп сураётган бўлсакда, ҳужумда совуққонлик билан ҳаракат қилишимиз лозим. Черан маълум вақт давомида жароҳатини даволашга мажбур бўлди. Айни пайтда унда ўйин амалиёти камроқ. Бугун уни “Навбаҳор” мухлисларининг босимига дош бера олиши учун майдонга туширгандик. Иккинчидан наманганликлар стандарт вазиятлар жуда хавфли рақиб саналади. Шунинг учун иккинчи қаватда яхшироқ ўйнаш мақсадида Драганни таркибга киритгандик. 

Санжар Қувватов: - Ўйин жуда қийин бўлди. Бугун ғалаба қозонишимиз ёки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Бош мураббий айтганларидек, ўйин сифат борасида у қадар яхши ўтмади. Майдонда ҳар икки жамоа кескин курашга киришди. Мухлислар ҳам жамоаларни яхши қўллаб-қувватлашди. Фурсатдан фойдаланиб, Қаршидан келиб бизга далба бўлган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика