RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  13 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  3 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Рўзиқул Бердиев: “Черан ўзимизга ҳам керак” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Черан ўзимизга ҳам керак”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйида фикрларни билдирди.

- Рақибимиз бугунги ўйинга қандай тактика қўллашини олдиндан билардик. Уларнинг асосан ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумлар уюштиришларини кутгандик. Шундай ҳам бўлди. “Металлург” жамоасида тезкор ҳужумчилар бор. Биз шуларни ҳисобга олиб тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимиз бугун кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Бугун шунингдек футболчиларимиз майдонда эркинроқ ва мазмунли ўйин намойиш этишди.

Черанга таклиф бўлаяпти? Албатта бу табиий ҳол, бизнинг футболчиларимизга доим қизиқиш катта бўлади. Черан ўзимизга ҳам керак, у билан ҳали бир йиллик шартномамиз бор. Асосий мақсадимиз етакчи ўйинчиларимизни жамоада олиб қолиш. Бу олдимизда турган долзарб мақсад. Бу ҳақда клубимиз раҳбариятига ҳам айтаман, албатта. Чунки бу жамоамизнинг кейинги фаолияти учун ҳам жуда зарур.

Стандарт вазиятлардан фойдаланмаслик ҳақида. Афсуски, бу бизнинг камчилигимиз. Ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам кўплаб стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олишлик, рақиб режасини бузади. Бу камчилик устида ишлаймиз.

Бугун захира дарвозабон сифатида Ғолиб Ғайбуллаевни қайдномага киритдик. Бунга мажбур бўлганимиз сабаби, 2- лигада ва ўринбосарларимиз сафида ўйнайдиган дарвозабонларимиз дисквалификациялар туфайли бизга ёрдам бера олишмасди. Қолаверса, яна бир дарвозабонимиз Умид Эргашев ёшлар терма жамоасига жалб этилгани бўлди.


Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика