Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор"ни табриклайман, лекин чемпионлик учун курашамиз"
25 сен 2013 20:39
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор"ни табриклайман, лекин чемпионлик учун курашамиз"
Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Аввало "Бунёдкор"ни кубок соҳиби бўлгани билан табриклайман. Бугун бизда тезкорлик у қадар яхши бўлмади. Сабаби Гадоев майдонга тушмади, Муҳаммадиев эса фақат иккинчи бўлимдагина майдонга тушди".
"Энди албатта чемпионлик учун курашамиз. Қаршида "Бунёдкор" билан ўйинимиз бор. Ўша ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади".
"Насаф" тўртинчи марта кубок финалида мағлуб бўлди. Бу финалларнинг бари Тошкентда бўлиб ўтган. Бу ерда мухлисларимиз камлиги учун ҳам финални нейтрал майдонда ўтказиш таклифи билан чиққандик. Бироқ барибир қарор ўзгармади. Кейинги йилларда қайси жамоа финалга чиқишидан қатъий назар ўйин нейтрал майдонда бўлса яхши бўларди".

Комментарии