RU

Последние новости

01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  0 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  1 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  0 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  2 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  12

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик”

Учрашув ниҳоясида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Динамо” жамоасини ҳурмат қилган ҳолда айтаман, бугунги ўйин бизнинг тўлиқ устунлигимизда ўтди. Аммо биринчи бўлиб гол ўтказиб, вазифамизни оғирлаштириб қўйдик. Иккинчи бўлимда футболчиларимизга кўпроқ ҳужумга эътибор қаратишлари ҳақида кўрсатма бердик. Бунинг уддасидан ҳам чиқдик. Афсуски яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, фақат бир вазиятни голга айлантира олдик. Бугун биз ғалаба учун ўйнаган эдик, бугун икки очко йўқотдик. Биз учун ҳисоб қониқарсиз бўлди. Бугун омад биздан юз ўгирди. Кейинги ўйинларда вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз, бу камчилигимизни бартараф этмасак, оқибати яхши бўлмайди. Бу камчилик устида энди жиддий ишлаймиз.

Бу йилги чемпионатда яхши ўйин намойиш этиб, очколарни йўқотаяпмиз. Бошқа жамоалар иштирокига тўхталадиган бўлсам, жорий мавсум қизиқарли бўлаяпти. Ҳаттоки етакчи жамоаларнинг очко йўқотиши оддий ҳол бўлиб қолди. Бу етакчи жамоаларнинг кучсизланди дегани эмас, балки бу йил кўплаб жамоаларга эътибор кучайди. Яъни аввалги чемпионатларда ўртача иштирок этиб келаётган клублар энди кучая бошлашди. Бу албатта чемпионатимиз қизиқарли ўтишига туртки бўлмоқда.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика