RU

Последние новости

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  8 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  37 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Рўзиқул Бердиев: Бугун иккала жамоа ҳам охиригача курашди Новости

Рўзиқул Бердиев: Бугун иккала жамоа ҳам охиригача курашди

Бугунги учрашувдан сўнг, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги бошқалар ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Бугун майдонда муросасиз курашга бой учрашувни гувоҳи бўлдик. Иккала жамоа ҳам ўйин охиригача курашдан тўхтамади. Рақибимизни яхши ўрганган эдик ва уларнинг амалга оширадиган стандарт вазиятлари жуда хавфли эканлигини ҳам билар эдик.  Бу ҳақда футболчиларимизни огоҳлантирган эдик. Аммо бугун айнан рақибимиз бизни ана шу стандарт вазиятлардан жазолади. Ўйлайманки, “Қизилқум” жамоаси ҳам бизга қарши учрашувга пухта тайёргарлиги ўйин давомида сезилиб турди. Улар ҳам бугунги учрашувда астойдил ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига улар ҳам бугун бир очкони ҳаққоний қўлга киритишди.
 
Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб? Албатта, ўз-ўзидан маълумки, рақибларимиз бизни ҳам ҳар бир ўйиндан олдин яхшилаб ўрганишади. Шунинг учун ўйин тактикасига қараб таркибга ўйинчи танлаймиз. Баъзан танлаган ўйин услубимизга мос келадиган ўйинчилар билан алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бу албатта ҳар хил таркиб билан майдонга тушишимизга олиб келади. Аммо бугун дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг енгил жароҳати борлиги учун, уни майдонга туширмадик. У нафақат жамоамизнинг асосий ўйинчиси ҳисобланади, ўзингизга маълум, у шунингдек терма жамоамизга ҳам доимо жалб этилиб турилади. Шуларни ҳисобга олиб бугун таваккал қилмадик. Красичнинг майдонга туширилмаганлигига унинг ўтган ўйинда қизил карточка олганлиги сабаб бўлди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим, “Қизилқум” жамоасининг ҳам инфратузилмасида катта ижобий ўзгаришлар рўй берибди. Мисол тариқасида бугун ўйин бўлиб ўтган стадиондаги шароитлар, майдонннинг ҳолати ва бошқалар бизни ҳам анча қувонтирди. Ўйлайманки бундай эътибор ва мавжуд шароит “Қизилқум” клубининг янада ривожланишига омил бўлади. Умид қиламизки, клубга бўлган эътибор ҳеч қачон сўнмайди.
 
Мақсадимиз? Биз ҳамиша юқори ўрин учун ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш учун курашаверамиз. Ҳеч бўлмаганда, ўтган йилги натижани такрорлашимиз керак.
- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=3214#sthash.D6XBdM93.dpuf

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика