RU

Последние новости

15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  0 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  3 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  1 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1

Рўзиқул Бердиев: "Биз ҳеч қачон "Пахтакор" учун ишламаганмиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Биз ҳеч қачон "Пахтакор" учун ишламаганмиз"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин оғир кечди дея оламан. "Андижон" жамоасининг катта иштиёқ билан ўйнаганини кўрдик. Мақсадимиз навбатдаги босқичга йўлланма олиш эди. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Майдонда ҳақиқий кураш кечди. Узун паслар билан ҳаракат қилганимизга сабаб сифатида майдон ҳолатининг оғирлигини кўрсатган бўлардим. Вазиятлар кўп бўлмади, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Турнир жадвалининг қуийдаги жамоалар билан негадир қийналмоқдамиз. Суперлига баҳсларида ҳам "Бухоро", "Андижон" каби жамоалар билан оғир ўйин ўтказган эдик. Бугун ўтган ўйиндан яхши ўйнадик.

Биз ҳеч қачон "Пахтакор" учун ишламаганмиз. Бу футболчиларнинг танлови. Биз ҳозирги шароитда раҳбариятдан жамоанинг ўзагини сақлаб қолишни сўрамоқдамиз. Чунки, "Насаф" ҳар йили юқори ўринлар учун курашади. Балки кейинги мавсум халқаро майдонда ҳам иштирок этишимиз мумкин. Жамоадаги ўйинчиларни алмаштириш мураббийларнинг режасида йўқ.

Суперлигага ўтиш ўйини қачон бўлиши ҳақида хабарим йўқ. Бу ўйин курашларга бой бўлади. "Нефтчи" - "Андижон" ўйини мен учун ҳам қизиқ.

Биз чемпионлик учун курашмоқчи, халқаро ўйинларда муносиб иштирок этмоқчи бўлсак таркибни янада кучайтиришимиз керак",- дейди Рўзиқул Бердиев.



Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика