RU

Последние новости

22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  0 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  55 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  55

Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди"

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Файсали" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар савоилларига жавоб қайтарди. 


"Ал Файсали" – кучли ва маҳоратли футболчиларга эга, ўйинни яхши ташкил қиладиган жамоа. Биз жамоанинг 2 та ўйинини таҳлил қилиб чиқдик ва тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, жамоамиз эртанги ўйинга ҳар томонлама тайёр", – деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Ал Файсали" "Ал Садд"дек кучли клубни мағлуб эта олди. Жамоанинг қайси томонлама омади келди деб ўйлайсиз?

- Омадга боғламаган бўлардим. Биз кўрдикки, жамоа ҳар икки турда жуда яхши ҳаракат қилди. "Ал Файсали" жамоавий яхши ўйнайди. Ўйинчиларининг савияси юқори. Уларнинг қабул қилган қарорлари эвазига жамоа зафар қучди.

- Сизнингча, "Ал Файсали"нинг кучсиз тарафлари нимада?

- Буни бу ерда муҳокама қилмоқчи эмасман. Таҳлил қилиб чиқдик. Албатта, "Ал Файсали"нинг ҳам кучли ва кучсиз томонлари бор. Алоҳида айтиш керак, "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси 01:15 да бошланади. 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика