Ройс "Севилья"га қарши ўйиндан нималар кутаётганини айтди
09 мар 2021 08:38
Новости
Ройс "Севилья"га қарши ўйиндан нималар кутаётганини айтди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Севилья"га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз шанба куни "Бавария" (2:4)дан учралган мағлубиятни таҳлил қилдик, эртага бизни катта ўйин кутмоқда, мақсадимиз - кейинги босқичга чиқиш. Биз меҳмонда бўлгани каби ҳужумкор футбол намойиш этмоқчимиз.
Албатта, чорак финалга чиқиш барчани биз билан фахрлантирарди. Мен эртанги ўйинга тайёр эканлигимизга ишончим комил", - дейди Ройс.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" ва "Севилья" ўртасидаги жавоб ўйини бугун бўлиб ўтади. Илк баҳс дортмундликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии