Ройс ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади
10 ноя 2022 14:25
Новости
Ройс ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Ройс мундиалда Германия терма жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар беди "Sky Sports".
Британия матбуотига маълум бўлишича, 33 ёшли вингер тўпиғидан олган жароҳати туфайли "бундестим" қайдномасига киритилмайди.
Марко Германия чемпионати жорий мавсумида 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Ройс 2 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ҳамда 2 марта ассистентлик қилди.
Германия Жаҳон чемпионати "E" гуруҳида Испания, Япония ва Коста-Рикага рақиблик қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии