RU

Последние новости

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Ройс, Гризманн, Кейн. Миллий чемпионатда ғолиб бўлмаган футбол юлдузлари Новости

Ройс, Гризманн, Кейн. Миллий чемпионатда ғолиб бўлмаган футбол юлдузлари

Жеррард уларнинг дардини ҳаммадан ҳам яхшироқ билади.


Марко Ройс (14 мавсум)

Марконинг Бундеслига ҳал қилувчи тур ўйини финал ҳуштагидан кейинги кўз ёшларини тушуниш қийин эмас. Ундан Терзич қандай қилиб, ҳеч нарса керак бўлмаган "Майнц"ни ўз уйида юта олмагани, бунга "норм" тайёргарлик кўра олмаганини тушуниш қийинроқ. Яқин йилларда бунақасини эслай олмайман, барчаси "Боруссия"нинг ўз қўлида эди. Ғалаба Дортмундни чемпионга айлантирарди, лекин биринчи таймдан кейин ҳисоб 0:2, қўшимчасига Аллер пенальтини ура олмади. "Арилар" шу қадар ёмон ўйин кўрсатишардики, худди бу ўйиннинг айнан "Боруссия" учун аҳамияти йўқдек, тасаввур уйғонарди. Афсус, немис футболи тарихидаги энг кучли футболчилардан бири Марко Ройс бирор марта ҳам мамлакат чемпиони бўлмаганлигича қолмоқда. "Боруссия" охирги турдан олдин ҳам биринчи ўринда эди... Бироқ Марконинг терма жамоа сафидаги чемпионлик мусобақаларига жароҳат сабаб бора олмаганлари олдида бу ҳам ҳеч нима эмасдек. 


Антуан Гризманн (13 мавсум)

Антуан футбол "Playstation"даги ўйин эмаслигини тушунганига анча бўлди. Ажабланарли, аммо Антуан чемпионликни бор йўғи бир марта "Реал Сосьедад" билан Сегундада нишонлаган. Аммо иккинчи лигада чемпион бўлиш барибир биз айтаётган ҳисларни бермаслигини тушуниш қийин эмас. "Атлетико"дан кетгач, жамоа "Барселона"га керак бўлмай қолган Суарес ва "Реал"га керак бўлмаган Льоренте билан чемпион бўлди. Антуаннинг "Барселона"да ўйини ўзи истаганчалик чиқмагани сир эмас, аммо у "Барса"да чемпионлик совринини ҳам қўлга кирита олмагани бироз кутилмаган ҳолат. "Атлетико"га қайтганди — Кубок каталонияликларга насиб қилди. Ачинарли, чунки гап жаҳон чемпиони ва Ла Лиганинг мавсумдаги энг яхши футболсиларидан бири ҳақида кетмоқда. Симеоне ҳамкасби Дешамнинг ЖЧдаги ғоясини қўллаб-қувватлади ва Гризманннинг эркин ижодкорга айланишига қўйиб берди. Эътибор берилса, даража борасида Антуан бу рўйхатда ҳам ажралиб турибди.


Антонио Ди Натале (14 мавсум)

"Рома" афсонаси Де Росси чемпионлик илинжида фаолияти охирида Аргентинага йўл олди. "Бока Хуниорс" Даниелени хурсанд қила олди. Ди Натале эса Италия термасида ҳам совринларга эга чиқа олмади. Сабаби Евро-2012 финалида италияликлар Испанияга мағлуб бўлди. "Эмполи" тарбияланувчисини анча вақтгача менсишмаган бўлсада, Антонио зўр ҳужумчи. Ди Натале қуйи лигалардан чиқиб келиб, узоқ вақт А Серияда самарадорлиги билан ажралиб турди. У чемпион бўлиш ҳақида орзу ҳам қилмасди, чунки "Удинезе" шарафини ҳимоя қиларди. Тўғри, Ди Натале тушунган ҳолда шундай танловга қўл урган, сабаби бошқа кучлироқ клубга кетиш имкони йўқ эмасди, лекин бундай фаолият совринларсиз якунланиши бироз қайғули. 


Харри Кейн (11 мавсум)

Деярли ўттизга кирган форвард АПЛда "Норвич"даги иккита ўйинни айтмаса, "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келди. Қачонлардир у ижарага бориб келган "Лестер" ҳам ўз даврида Англия чемпиони бўла олди. Кейн уйида қолса, вақт ўтиши билан Ширердан АПЛнинг энг яхши тўпурари номини олиб қўя олар – 50 тадан камроқ гол фарқи қолди, лекин Харри бир жиҳатда Аландан ўта олмайди. Ширер мусобақани "Блэкберн" билан юта олган. Кейнда, янги клуб танлашда адашмасагина, имконият пайдо бўлиши мумкин. 


Лоренцо Инсинье (11 мавсум)

Гамшик Туркияга кетди ва "Трабзонспор" билан чемпион бўлди. Словакиялик бу рўйхатга тушиб қолмаслик йўлини топди, аммо Европа чемпиони Инсинье эса... Лоренцо қуйи лигалардаги узоқ саргузаштларидан кейин А Серияда ҳам кўплаб ўйинларда майдонга тушди. "Наполи" бир неча бор совринга жуда яқин келганди, лекин Спаллетти "Скудетто" акс этган татиуровкасини Инсинье жамоани тарк этиб, "Торонто"га ўтгач, чиздирди. Афсус, тақдир Лоренцога жонажон клубида олтин медалларни қўлга киритишни насиб қилмади. Юқори даражадаги футболчи МЛС чемпиони бўлиши ҳам даргумон.  


Фернандо Торрес (17 мавсум)

Торреснинг "объективкасида" кўпроқ унинг устидан кулишга сабаб бўладиган сўзлар бор. Испаниялик "Ливерпуль" билан Англия вице-чемпиони. МЮ мухлислари азалий рақибларига бу фактни кўп бор эслатишади. Жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпиони клуб миқёсида сермаҳсул ўйин кўрсатганига қарамай, совринлари сони билан мақтана олмайди. Чемпионлик кураши ҳақида гап-сўз ҳам бўлишининг имкони йўқ мавсумларда у "Милан" ва "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қиларди. Японияда фаолиятини якунлаган Торрес бугун бодибилдерга ҳам ўхшаб кетмоқда. Фернандо "Атлетико" ёшлар жамоасида мураббий бўлиб ишлаётганида яқинда "Реал"га қарши учрашувдаги жанжалдан билиб олган бўлсангиз ажаб эмас. "Эл Ниньо"нинг бахтига у ҳеч бўламса "Челси"нинг Европа Лигаси ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабаларида таркибда бўлган.


Стивен Жеррард (19 мавсум)

Ушбу рўйхатимиз қироли. Деярли 20 йил соврин илинжида ҳаракат қилди, аммо энг муҳим паллада сирпаниб, йиқилиб тушди. Фаулер, Хассельбайнк, Каррагер ва Ле Тиссье ҳам Жеррард сингари Англия чемпиони бўлишмаган. Линекер эса "Барселона" сафида ўйнаганига қарамай, чемпионлик номига эга бўлмаган. Ҳа, авваллари ҳам чемпионлик соврини йўқ юлдузлар бўлган. Мисол учун Сократес, Бэнкс, Мур ва Мэтьюзда салмоқли совринлар бўлмаган. Аммо трансферлар жуда кўп бўлган XXI аср футболида чемпион бўлмаган футболчи, баъзан ҳатто афсоналарни топиш осон бўлмай қолган. Ван Перси учун барчаси МЮда ўзгарди. Давид Де Хеа ҳам ўша Робин учун омадли мавсумда таркибда бор эди. Омадсиз Хунтелар чемпионликни "Аякс"да, фаолиятининг гуллаган даврлари ортда қолгач, қўлга киритди. Занетти чемпионликдан умиди узиб бўлгач, "Интер" билан муваффақиятга эришган.

Аммо рўйхатдаги номларни кўраркансиз, ҳаёт баъзан бешавқат бўлишига амин биласан киши. Куни-кеча Кингсли Коман – яхши футболчи, аммо... ТОП-5да қаторасига 11-марта чемпион бўлди. У эндигина 27га кирди, лекин 11 карра чемпион. Иқтидорли футболчи 16 ёшида ПСЖ сафида дебют қилган, 2 марта олтин медалга эга чиқиб, "Ювентус" билан А Серияда чемпион бўлди. Энди эса "Бавария" билан Бундеслигада 8-ғалабасини расмийлаштирди. Гризманн бундай қила олмайди, аммо Мата умидини узмаган ва "Галатасарой" билан Туркия чемпионатида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Буёғига "Боруссия"нинг охирги турлардаги хатосини такрорламаса бўлгани.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика