RU

Последние новости

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

"Ростов" "Сочи"ни мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди Новости

"Ростов" "Сочи"ни мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди

"Ростов" ҳамда "Сочи" ўртасидаги РПЛнинг 14-тур учрашуви якунига етди.

Ростов

Роман Еременко - 41', Роман Еременко - 79'

Премьер-лига . Тур 14

26/10/2019, 22:00

0
:
2
Завершен

Сочи

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
41'  Роман Еременко
41'  Алексей Ионов
63'  Хорен Байрамян (Бактиер Зайнутдинов)
76'  Алексей Ионов (Александр Саплинов)
79'  Роман Еременко
79'  Бактиер Зайнутдинов
86'  Матиас Норманн (Данил Глебов)
88'  Ивелин Попов
90'  Данил Глебов
71'  Антон Заболотный (Александр Карапетян)
76'  Ибрагим Цаллагов (Дмитрий Полоз)
86'  Никита Бурмистров (Акмаль Бахтияров)

"Ростов" – "Сочи" 2:0

"Ростов-Арена"

Голлар: 1:0 – 41 Еременко, 2:0 – 79, автогол Набиуллин.

"Ростов":  Бабурин, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Козлов, Еременко, Попов, Байрамян (Зайнутдинов, 63), Норманн (Глебов, 86), Ионов (Саплинов, 75), Шомуродов.

"Сочи": Жанаев, Юрганов, Калугин, Набиуллин, Цаллагов (Полоз, 76), Нобоа, Померко, Мостовой, Бурмистров (Бахтияров, 87), Мевля, Заболотний (Карапетян, 71).

Огоҳлантиришлар: Попов (88), Глебов (90).


РПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.



Учрашув якунланди!

90. Ерёменко узоқдан зарба беришни тўхтатмаяпти. Навбатдаги зарба ҳам хавфли чиқди, бироқ посбон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.

88. Роман Ерёменко учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

84. Поповнинг ўнг қанотдан узатган тўпни жамоадошига эмас, рақиб посбони қўлига тушди.

79. ГОООЛЛЛ! 2:0. Роман Ерёменконинг ноаниқ зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди.

77. Кейинги турда "Ростов" "Краснодар" меҳмони бўлади. Клуб президенти ўз ёнидан 2,5 млн. рубль сарфлаб, ростовлик мухлисларнинг Краснодарга бориш харажатларини ўз бўйнига олар экан.

75. Ўзгариш: Ионов ўрнига Саплинов майдонга тушди.

74. Шомуродов яна тўққизинчи рақам позициясида ҳаракат қилмоқда.

72. Элдор ҳужум марказида ишлари юрмагани учун "Бунёдкор"даги севимли позицияси - чап қанот ҳужумчиси жойига ўтди.

70. "Ростов" қарши ҳужумга ўтди, тўпни жамоадошидан қабул қилган Ерёменко рақибни алдашга уриниб, тўпни олдириб қўйди.

68. Бугунги ўйинни томоша қилиш учун "Ростов Арена" стадионига 33716 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳақида арена суҳандони эълон қилди.

65. "Ростов"нинг узоқ давом этган ҳужумини Роман Ерёменко ноаниқ зарбаси билан якунлади.

63. Ўзгариш: Хорен Байрамян ўрнига Бахтиёр Зайнутдинов майдонга тушди. Бахтиёр ўзбек эмас, у Қозоғистон фуқароси.

61. Норманн майдонда ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

58. Шомуродов аутдан отилган тўпни ўзига тўғирлашга ҳаракат қилаётганда рақиб футболчиси тўпни майдондан чиқариб юборди. 

51. Фантастика! Цаллагов 8 метрдан дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, дарвозага зарба берди. Бабуриннинг реакцияси "Ростов"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Қойил!

49. Иккинчи бўлимнинг бошида "Сочи" фаол ҳаракат қилмоқда. "Ростов" ҳимояда.

48. Померко узоқ масофадан зарба бериб, Бабурин қўриқлаётган дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди. Зарба ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтишди.

ТАНАФФУС!

45. ШОМУРОДОВ! Элдор тўпга қайчи услубида зарба беришга уринди, аммо тўп яқин тургани учун зарба ҳамюртимиз ўйлагандек чиқмади.

41. ГОООЛ! Ерёменко ҳисобни очди! Попов-Ионов-Ерёменко учлиги ажойиб голни юзага келтирди. Голни Телеграм каналимиздан кўриб олишингиз мумкин.

37. ЗАРБААА! Хорен рақиб дарвозасининг ёнгинасидан гол ура олмади. Байрамян жамоадошининг бош билан берган ноаниқ зарбасини тўхтатиб, дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо Жанаев яқин бурчакдан тўп ўтишига имкон бермади.

34. Бурмистров узоқ масофадан "Ростов" дарвозаси томон зарба берди, бироқ тўп футболчи ўйлаган томонга боргани йўқ.

30. Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқасида тўпга эгалик қилиш, вазиятлар яратиш бўйича кичик устунлик "Ростов" томонда бўлди.

27. ЗАРБА! Ерёменконинг узоқдан берган зарбасидан сўнг, тўп Байрамянга тегиб, дарвозанинг узоқ бурчагига бурилди. Аммо Жанаев ажойиб реакцияси ёрдамида тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

23. Матч! Премьер шарҳловчилари Шомуродов ҳақида илиқ сўзларни айтиб, унинг камтарлигини эътироф этишмоқда.

22. ЭЛДОООР! "Ростов"нинг ушбу ўйиндаги дастлабки аниқ зарбасига Шомуродов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз ҳаводан келган узатмани бош билан дарвозага бурди, бироқ зарба кучсиз бўлгани туфайли посбон Жанаев тўпни эгаллаб олди.

20. Зарба! Норманн жарима майдончаси ташқарисидан "Сочи" дарвозасини ишғол қилишга уринди, жуда ноаниқ.

16. Элдор рақиб жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди, бироқ унинг пасини қабул қилувчи ёки зарба берадиган футболчи топилмади.

13. Байрамян бир футболчини алдаб ўтди ва Шомуродовнинг алдамчи ҳаракатини кўриб, унга пас беришга уринди. Элдор рақибига қўшиб ўз футболчисини алдаб қўйгани туфайли тўп олдирилди.

11. Мостовой ҳамда Козлов иккинчи қаватдаги курашда тўқнашиб кетишди. Мостовойнинг боши ёрилган ва қон оқмоқда. Шифокорлар майдонда.

9. Меҳмонлардан хавфли ҳужум... "Ростов" ўз жарима майдончаси олдида тўпни олдириб қўйди, Бурмистровнинг яқин масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди ва Бабурин тўпни эгаллаб олди.

7. Зарба! Хорен Байрамяннинг чап оёқда жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

5. Мостовой чап қанотдан ҳужумга ўтди ва бир футболчини алдаб, тўпни жарима майдончаси ичига ташлади. "Ростов" ҳимоячилари осонлик билан тўпни дарвозадан узоқлаштиришди.

4. Ерёменко рақиб ҳимоячилари ортига очилаётган Ионовга узатди, Алексей тўпни тўхтатди ва орқароқда турган Элдорга тўпни узатишга уринди, аммо пас ноаниқ бўлди.

2. "Зенит"дан учралган йирик мағлубиятга қарамасдан "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин бошланғич таркибда ўзгариш қилгани йўқ.

1. Учрашув бошланди.


Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика