Элдор Шомуродовдан ажойиб пас ёхуд "Ростов" қай тарзда ярим финалга йўл олди?
25 фев 2019 01:23
Новости
Элдор Шомуродовдан ажойиб пас ёхуд "Ростов" қай тарзда ярим финалга йўл олди?
Россия Кубоги ярим финал остонасида "Ростов" ва "Краснодар" жамоалари тўқнаш келишди.
Ўйин муросасиз ҳам курашларга бой бўлди. Учрашувнинг 87-дақиқасида Элдор Шомуродов катта саҳнага чиқди. Майдон марказидан тўпни қабул қилиб олган ҳамюртимиз ҳимоячиларни рақиб жарима майдончаси томон ўзи билан олиб борди ва бўш қолган шериги Поповни тўп билан таъминлади. Ивелин Попов ҳам вазиятдан унумли фойдаланди — 1:0. Оқибатда, Валерий Карпин бошқарувидаги "Ростов" жамоаси умумий ҳисобда "Краснодар"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Видеони кўриш >>> "Ростов" - "Краснодар" 1:0.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии