RU

Последние новости

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  6 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

РПЛ. "Ростов" ЦСКАни бир амаллаб мағлуб этди Новости

РПЛ. "Ростов" ЦСКАни бир амаллаб мағлуб этди

"Ростов" ҳамда ЦСКА ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 21-тур учрашуви якунига етди.

"Ростов" – ЦСКА 3:2

"Ростов-Арена"

Голлар: 0:1 – 25 Сигурдссон, 1:1 – 31 Еременко, 2:1 – 53, пенальти Попов, 3:1 – 63 Мамаев, 3:2 – 77, автогол Осипенко.

"Ростов": Песьяков, Чернов, Козлов, Чистяков (Саплинов, 13), Осипенко, Еременко, Зайнутдинов, Байрамян, Попов, Глебов (Мамаев, 58), Шомуродов (Прошляков, 90).

ЦСКА: Акинфеев, Фернандес, Карпов, Дивеев, Щенников, Ахметов, Бистрович (Кучаев, 64), Влашич (Дзагоев, 78), Обляков (Чалов, 73), Сигурдссон, Магнуссон.

Огоҳлантиришлар: Глебов (17), Фернандес (52), Обляков (57), Мамаев (64), Зайнутдинов (69), Дивеев (74), Чернов (77), Попов (87), Щенников (89).

Четлатишлар: Ахметов (20), Карпов (51).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Ўзгариш: Шомуродов ўрнига Прошляков майдонга тушди. Ўзбекистонлик мухлислар Элдорга миннатдорчилик билдириб, уни қарсаклар билан кузатиб қўйишди.

90+3. Шомуродов бир ҳимоячини алдаб, дарвозага зарба берди. Аммо чап оёқдаги зарба кучли бўлмади ва Акинфеев тўпни эгаллаб олди.

90+2. Учрашув асосий вақтида 8 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Шомуродов рақибларни бирин-кетин алдаб, жарима майдончасига кирди, аммо пас бериш ўрнига тўпни ўзида сақлашга урингани учун тўпдан айрилди.

87. Элдор Шомуродовда камсонли қулай вазиятлардан бири эди, аммо ҳамюртимиз дарвозабонни алдашга уринди ва тўпни қўлдан бой берди.

85. Қоидабузарлик бор экан. Дарвозабон сейв ижро этди, қайтган тўпга ҳам ноаниқ зарба берилди.

83. ПЕНАЛЬТИ! "Ростов" ҳимоячилари ўз жарима майдончаси ичида қоида бузишди. Саплинов ўз дарвозасига пенальти олиб келди. Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилди.

78. Ўзгариш: Влашич ўрнига Дзагоев майдонга тушди.

77. ГОЛ! ЦСКА ҳисобни қисқартирди. Чаловнинг узатмасидан сўнг Осипенко ўз дарвозасини ишғол қилди.

74. Сариқ карточка. Дивеев Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун карточка билан жазоланди.

73. Ўзгариш: Обляков ўрнига Чалов майдонга тушди.

71. "Ростов" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда, аммо ЦСКА ҳимоячилари бир амаллаб вазиятларни бартараф этишяпти.

69. ШОМУРОДОВ! Элдор Байрамяндан келган ажойиб узатмани голга айлантира олмади. Ҳамюртимиз қулай вазиятни қўлдан бой берди.

66. Шомуродов гол урадиган вақт келмадимикан? Элдордан бошқа ҳамма гол урди.

63. ГОООЛ! МАМАЕВ! Павел рикошет орқали рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мамаев голни футболкасини ечиб нишонлади. Шу сабабли унга сариқ карточка кўрсатилди.

59. Ерёменко яна узоқдан омадини синаб кўрди, бу сафар ноаниқ.

59. Ўзгариш: Глебов ўрнига Павел Мамаев майдонга тушди.

58. Тўпга "Ростов" тўлиқ эгалик қилмоқда, аммо тузукроқ ҳужум ташкил қила олишмаяпти.

56. ЦСКА футболчиси огоҳлантирилди. Обляков Зайнутдиновга нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка олди.

54. 9 киши бўлиб қолган ЦСКАга энди жуда қийин бўлади.

53. Бу сафар 11 метрлик жарима зарбаси қаршисига Ивелин Попов келди ва у гол урди. 2:1.

50. ИККИНЧИ ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ҳакам ЦСКА дарвозаси томон пенальти белгилади.

49. Бош ҳакам ВАР экранига бориб, вазиятга ўзи баҳо бермоқда.

48. Попов пенальти сўраяпти. Ивелин жарима майдончасига кирганидан сўнг, рақиб ҳимоячиси уни йиқитди. Ҳакам ВАРдагиларни эшитмоқда.

46. Иккинчи таймга старт берилди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45+3. Тўп "Ростов" жарима майдончасига узатилди ва вазият зарба билан якунланди, аммо ноаниқ.

45+2. ЦСКА рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди.

45+1. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Зайнутдинов тўпни рақиб жарима майдончаси ичига узатди, тўпга Саплинов зарба берди. Акинфеев эса ҳар доимгидек жамоасини қутқариб қолди.

42. ЗАРБА! Шомуродов Акинфеев дарвозасига аниқ зарба берди, аммо у кучсиз бўлгани туфайли, Игорь тўпни эгаллаб олишда қийинчиликка учрамади.

ЕРЁМЕНКОНИНГ ГОЛИНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН.

35. "Ростов" бир киши кам бўлиб қолган ЦСКА дарвозасинини қанотдан узатмалар орқали ишғол қилмоқчи. Ҳозирча узатмалар ўз манзилигача етиб бормаяпти.

32. ГОООЛ! Ерёменко узоқ масофадан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, чизиқни кесиб ўтди ва яна майдонга қайтди. Гол ҳақиқатдан ҳам чиройли чиқди. 

30. Шомуродов қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлашга уринди, бироқ Акинфеев кучсиз зарбани осонлик билан эгаллаб олди.

30. Зарбалар сони бўйича ҳисоб 6:2. Аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич тенг: 1-1

28. Тўп билан эгалик қилиш бўйича "Ростов" устун. 54% - 46%

26. Сен урмасанг, сенга уришади.

25. ГОЛ! ЦСКА ҳисобни очди! Сигурдсон Байрамяннинг қўпол хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир чиқди, ЦСКА футболчисига Хорен етиб олишига қарамасдан Сигурдсон дарвозага зарба берди ва гол урди!

24. Бахтиёр Зайнутдинов рақиб хатосидан фойдаланиб тўпни олиб қўйди. Ўша ҳужум Байрамяннинг зарбаси билан якун топди, аммо зарба ноаниқ.

23. Ерёменко аутдан келган тўпни дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.

21. Тўп қаршисида Роман Ерёменко! Роман зарба берди, Акинфеев зарба йўналишини топди ва сейв ижро этди. Ерёменко 99%лик имкониятдан фойдалана олмади. Қайтган тўпни ҳимоячилар тепиб юборишди.

20. ШОМУРОДОВ пенальти ишлади! Ильзат Ахметов ўз жарима майдончаси ичида Элдорни йиқитди. Ҳакам эса ярим ҳимоячини ўйиндан четлатди.

18. "Ростов" ярим ҳимоячиси Матиас Норманн карточкалари кўпайиб кетгани учун баҳсни трибунада томоша қилмоқда.

17. Сариқ карточка: Данил Глебов Бистровичга нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

16. Шомуродов прессинг уюштириб, рақибларни шошилтириб қўймоқда.

15. Попов тўпни ўйинга киритди ва зарбани Ерёменко берди. Аммо тўп ҳиомячиларга тегиб қайтди.

14. "Ростов" футболчислари ЦСКА жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олишди. 

13. Ўзгариш: Жиддий жароҳат олган Чистяков ўрнига Саплинов майдонга тушди.

10. Футболчини замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди.

8. Чистяковнинг боши ёрилди. Тўп учун курашда унинг жамоадоши Осипенко бутсасининг таги билан тасодифан зарба бериб юборди. Футболчининг бошидан қон оқмоқда.

6. Ҳозирча "Ростов" биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнамоқда. Москвалик меҳмонлар эса кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишяпти.

4. ЗАРБА! "Ростов" футболчиси узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олишга уринди. Тўп жарима майдончаси ичидаги футболчиларга тегди ва вазият йўққа чиқди.

1. Учрашув бошланди.


- Жамоалар машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди. Баҳс бошланишига 10 дақиқа қолди.

"Матч ТВ" "Твиттери": "Чалов (ЦСКА) ўтган мавсум 15та гол урган эди. Федя бу мавсум эстафетани Шомуродовга берди.

РПЛдаги икки тўпурар ўйинини ўтказиб юборманг. Трансляция 15:55да бошланади".


- Жамоалар стадионга етиб келишди.


Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика