RU

Последние новости

22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  9 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  665 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  146 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1

Россиянинг ОФКга ўтиши Осиё ва Ўзбекистон учун қанчалик фойдали? (таҳлил) Новости

Россиянинг ОФКга ўтиши Осиё ва Ўзбекистон учун қанчалик фойдали? (таҳлил)

Теги :  ОФКУЕФАРФИ
Россия Футбол Иттифоқи томонидан сўнгги 3 кунда берилган баёнотлар ортидан УЕФА сергак тортган бўлса, ОФКда кутилмаган меҳмондан хурсанд бўлаётганлар йўқ эмас.

Рус матбуотида ҳам бу борада икки хил қараш бор. Кимдир ОФК ЖЧ йўлида осон йўл деса, кимдир мамлакат футболининг савияси УЕФАдан кетиш ортидан орқага кетишини гапиряпти. Россия учун ОФК ортга қадамми-йўқми, буни билмайман. Лекин бугун рус футболи 80-йиллардаги кучига эга эмас, аслида уларга ОФК ҳам осон бўлмайди. Бизникилар ҳам 1991 йилда ОФКни танлашларидан асосий мақсад, енгилгина ЖЧларга чиқиб юриш бўлган. Лекин бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлишини ўша пайт ўйлашмаган. Демак, Россия ФИнинг ОФКга ўтиши Осиё, шу жумладан Марказий Осиёдаги Ўзбекистон учун қандай фойдаси бор, келинг таҳлил қиламиз.


1. Марказий Осиёга фойдаси

Россия ОФК низомига кўра (бугунги кун билан гапирадиган бўлсам) "5+1" лимити асосида ОЧЛда ўйнаш учун осиёлик легионерга мурожаат қилади. Демакки, ўзбекистонлик футболчилар Россияда осиёлик сифатида легионер бўлмайди, яъни бир футболчи. Араб, япон ва корейс футболчилари бу мамлакатга бориши жуда қийин, биз учун Россия бозори ҳар доим энг қулайларидан бири. +1 регламенти эса жуда кўплаб футболчиларимиз учун яхшигина даромад олиш имконияти, клублар эса футболчиларни сота бошлайдилар. Россия Кубоги соҳиби ҳам ОЧЛда ўйнаш имкониятига эга бўлиши, НФЛ жамоаларида ҳам Осиё вакилига рухсат берилиши мумкин. Бу нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Қирғизистон, чиқиб қолса Туркманистон учун ҳам яхши. Рус селекционер скаутларини Марказий Осиёда "изғиши", бу ерларда футболчи тарбиялаб сотиш соҳасини ривожлантириб юборади. 


2. ОФК маркетинг бозори кенгайиши

РФИ терма жамоалари ва клубларининг ОФК таснифидаги мусобақаларда ўйнаши, қўшимча 140 млнлик бозорни кириб келиши. Бу бозорга "Газпром" ва "Лукойл" каби нефтгаз бизнесидаги гигантларни олиб киради, рус футболи бор жойда, бу компаниялар ким ўзарга реклама қўйишларидан барчангизни хабарингиз бор. Улар қаторига энди "Матч ТВ"ни қўшамиз. ЕЧЛ, Евро, ЖЧ саралашларидаги бюджетнинг катта қисми ОФКга йўналтирилади. 



Бу ўтиш амалга ошадиган бўлса, Россия катта эхтимол билан ғарбга, яъни Марказий ва Ғарбий Осиё ҳудудида бўлади. Ўз-ўзидан "Спартак", ЦСКА, "Зенит", "Краснодар" клублари ва уларнинг мухлислари учун ОЧЛдаги рақиблари, "Пахтакор", "Насаф", "Истиқлол" (Душанбе), "Ал Ҳилол", "Ал Айн", "Пирузи", "Сепахон" иштирокидаги ўйинлар қизиқиш уйғотади. Натижада, Матч ТВ учун ўзбек Суперлигасини ўз бозорида намойиш этиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Бу ерда ҳам ютаётган томон ичида ўзбек футболи йўқ эмас.


3. Ўсмирлар футболи

Россия Европада академиялари билан мақтана олмайди. Жаҳон чемпионатларига йўлланма берадиган ўсмирлар ўртасидаги Евроларда Россия бор-йўғи 2 маротаба муваффақиятли қатнашган, 2013 ҳамда 2015 йилларда. Иккаласида ҳам 1/16 финалда тўхтаган. Россия статистикасида турадиган ягона чемпионлик 1987 йилда эришилган. Ўшанда терма жамоа сардори бизнинг Миржалол Қосимов эканлиги ҳақида билсангиз керак. 



Россия ўсмирлар ва ёшлар футболида ҳам натижага эришиш учун энди Ўзбекистон билан жуда кўп ўйинлар ўйнаши керак бўлади. Сабаби кичик ёшдаги футболда биз Осиёда ўз ўрнимизга эгамиз. Статистикамиз ҳам рус футболиникидан анча яхши. Натижада улар биз билан, яъни ёшлар клублари миқёсида кўплаб ўйин ўйнашлари керак бўлади. 12, 13 ва 14 ёшли жамоалар иштирокидаги мусобақаларимизга ташрифлари ошади ва ўз-ўзидан бизникиларни чақира бошлайдилар. Бу ҳам скаутинг.


4. Қўшнинг кучли, сен кучли. 

Биз учун МДҲ футболи бегона эмас. Агар Россия УЕФАдан кетадиган бўлса, у ерга келадиган сифатли легионерлар сони камаяди. Сабаби яхши савиядаги легионер навқирон пайтида ЕЧЛ ёки УЕФА Лигасида ўйнаш мақсадида бугун рус клублари сафидан жой олиб келяпти. 2 йил ўтиб Россия чемпионатининг савияси бир мунча тушади, натижада биз уларга тенглаша борамиз. Россия жамоалари билан ОЧЛда ўйнаш, Саудия Арабистони ёки сафарда Эрон клубларига қарши ўйнашдан енгилроқ бўлиши мумкин. Об-ҳаво, вақт, масофа ва футболини яқинлиги нуқтаи-назаридан.



Бизга ОФКда етишмаётган энг асосий нарса – қўшниларимиз ичидаги кучли рақобатнинг йўқлиги. Япониянинг ютуғи Жанубий Корея, Саудия Арабистониники Қатар ва БАА. Тайланд Малайзия билан... Биз эса Россиядан ўзиш учун ҳозир қилаётган меҳнатларимизни сифатлироқ кўринишга олиб келишимиз керак бўлади.

Яна бир муҳим нарса шундан иборатки, Россия ОФКни истагани билан, ОФКдаги грандлар Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони уларни истайдими? Тўғридан-тўғри ЖЧ йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бу мамлакатлар билан кейинги саралаш босқичида Россия бир гуруҳдан ўрин олиши мумкин, сабаби улар ФИФА рейтингида бугунги кунда 37-ўринда турган бўлсалар, юқоридаги Япония, Эрон, Жанубий Корея ва Австралия жой олган битта гуруҳга тушишлари мумкин бўлади.

Қисқаси, бу Россия ОФКга ўтса, Осиё футболига қўшадиган ҳиссаси бўлади. Минуси ҳақида рус матбуоти ҳақида ўқиганимиз маъқул.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика