RU

Последние новости

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  12 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  28 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  6

Россия терма жамоасининг Бельгия ва Қозоғистонга қарши тайёргарлиги ҳақида батафсил (ВИДЕО) Новости

Россия терма жамоасининг Бельгия ва Қозоғистонга қарши тайёргарлиги ҳақида батафсил (ВИДЕО)

Россия терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичи стартига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Станислав Черчесов бошчилигидаги терма жамоа якшанба кунидан бошлаб йиғинга киришган. Дастлаб маҳаллий футболчилар йиғинга етиб келишди. Сўнгра "Зенит" ва "Спартак" футболчилари қароргоҳга келиб қўшилишди. Сўнгра "Валенсия" сафида ўйнаётган Денис Черишев кеча терма жамоа йиғинига қўшилди.

Айни пайтда Россия терма жамоаси Новогорскдаги машғулотлар базасида Бельгия ва Қозоғистон терма жамоаларига қарши бўладиган Евро-2020 саралаш учрашувларига тараддуд кўрмоқда.

Йиғинга таклиф этилган Илья Кутепов ва Роман Зобнин жароҳатлари туфайли терма жамоа лагерини тарк этишди.

Станислав Черчесов бўлажак ўйинларда жамоани сардор сифатида Артём Дзюба бошлаб тушишини маълум қилди. Дарвозабон масаласида эса вазиятга қараб қарор чиқарилиши таъкидланди. Аввалроқ эса Черчесов яқин келажакда жамоанинг биринчи рақамли кипери "Зенит" дарвозабони Андрей Лунёв бўлишини эълон қилганди.

Россия терма жамоаси матбуот хизмати очиқ ҳолда ўтаётган машғулотлардан видео ва фото лавҳаларни доимий тарзда мухлислар ва ОАВ эътиборига ҳавола этмоқда. Шунингдек, ҳар кунги машғулот жараёнлари журналистлар учун очиқ ҳолда ўтказилмоқда. Ҳар кунги машғулотлардан кейин терма жамоа футболчилари ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқотда бўлиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашишмоқда.

Қайд этиш керакки, Новогорскдаги машғулотлар базаси мухлислар учун ҳам очиқ. Яъни, мухлислар ўз суюклиларидан эсдалик учун дастхат олиб, суратга тушишмоқда.

Қуйида Россия терма жамоаси матбуот хизмати жамоанинг ҳар кунги машғулотлари ва қизиқарли жараёнлари тасвирланган видео ва фото лавҳаларни тақдим этамиз:


Россия терма жамоасининг йиғини доирасидаги 1-кун


Россия терма жамоасининг йиғини доирасидаги 2-кун


Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 21 март куни меҳмонда Белгия билан, кейин эса Астанада Қозоғистон терма жамоасига қарши Евро-2020 саралаш босқичи доирасида баҳс олиб боради.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика