Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба
10 мар 20:32
Новости
Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба
19 март куни Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Гренада терма жамоаси билан учрашади.
Бу ҳақда "Sport Baza" хабар берди.
Манбага кўра, ўйин Москвадаги "Динамо"нинг уй стадионида бўлиб ўтади. Валерий Карпин шогирдлари у ерда 25 март куни Замбия терма жамоаси билан ҳам рўбарў келади. Бундан ташқари, Озарбайжон ва Танзания билан ўйинлар ташкил қилиниши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гренада ФИФА рейтингида 174-ўринни эгаллаб турибди. Россия эса 34-ўринда.
Айтиш жоизки, Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси 2022 йилдан буён фақат 1 марта ютқазди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии