Россия Суперкубогида "Зенит" ҳамда "Локомотив" тўқнаш келади
22 мая 2015 06:00
Новости
Россия Суперкубогида "Зенит" ҳамда "Локомотив" тўқнаш келади
Россия чемпиони "Зенит" клуби Россия Кубоги соҳибига айланган "Локомотив" билан Суперкубок учун беллашувда майдонга тушади.
"Зенит" чемпионат якунланишига икки тур қолганида чемпионликни расмийлаштирган эди. "Локомотив" эса "Кубань" билан Россия Кубоги финалида куч синашди ва қўшимча таймларда ғалабани илиб кетди.
Шундай қилиб ушбу икки жамоа Россия Суперкубоги-2015 учун ўзаро кураш олиб боради.
Комментарии