Россия ноябрда Бельгия билан назорат ўйини ўтказмоқчи
31 янв 2019 14:05
Новости
Россия ноябрда Бельгия билан назорат ўйини ўтказмоқчи
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Станислав Черчесов маълум қилди.
Европа чемпионатининг очилиш ўйини 2020 йил 12 июнь куни Римда бўлиб ўтади. "Санкт-Петербург" стадионида тўртта баҳс ўтказилади: Гуруҳ босқичининг учта ўйини ва чорак финал.
"20 ноябрь куни Санкт-Петербургда назорат ўйини ўтказиб, яна бир бор аренани текшириб олмоқчимиз. Евро-2020 иштирокчисига айланишимиз керак. ЖЧ-2018да кўрдик, мезбон яхши бўлмаса, турнир ҳар доимгидек ўтмайди. Миллатлар лигасида сифатли ўйин кўрсатдик ва финал босқичига чиқиш учун имконият қолдирдик. Кеча терма жамоада ўйнаши мумкин бўлган 56 нафар футболчи номини тузиб чиқдим. Ҳеч кимни эътибордан қочирганимиз йўқ, кимдир ЖЧдан сўнг фаолиятини йўлга қўйди, баъзилар эса терма жамоа даражасидан тушиб кетди" - дейди Черчесов.
Комментарии