RU

Последние новости

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  90 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  1 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  13 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  1 23:17Дани Алвесни судга беришди  4 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  48 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  22 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Россия кубогида ғолиб чиққан андижонлик жайдари йигит Вагиз Галиулинни табриклаймиз Новости

Россия кубогида ғолиб чиққан андижонлик жайдари йигит Вагиз Галиулинни табриклаймиз

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Андижон футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, Россия Кубоги соҳиби Вагиз Галиулин 33 ёшга қадам қўйди. Бугунги қаҳрамонимиз профессионал футболчилик фаолиятини 2002 йил "Андижон" жамоасида бошлаган. 2006 йилда "Рубин" клубига кўчиб ўтган. Кейинчалик Россиянинг бошқа клублари - "Сибирь", "Нефтехимик", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" шарафини ҳимоя қилди. Бугунги кунда эса қуйи дивизион жамоаси "Нефтехимик"да тўп тепмоқда. Вагиз "Тосно" билан бирга Россия Кубогида зафар қучган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнаган. 2011 йилда Осиё Кубогида жамоамиз билан бирга 4-ўринни эгаллаган. 

- Ўзимни иродали инсон деб биламан. Болалик чоғимдаёқ ана шундай характерга эга бўлганман. Мен туғилганимда онам вафот этганлар. Онасиз улғайдим. Дадам ишга кетган пайтларида бир ўзим мактабга борардим. Машғулотларга ҳам фақат ёлғиз борганман. Ёшлик чоғимдан мустақил яшашга ўргандим ва тинмасдан ҳаракатда бўлдим. Россияга 18 ёшимда келганман ва бундай катта мамлакатда бир ўзим қолганман. Дадамнинг маслаҳатлари билан ҳамма нарса жойига тушган. Яқинларимнинг жуда яхши қўллаб туриши менинг устун томонларимдан биридир, - дея ёшликдаги қийинчиликларни эслайди Галиулин.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунини нишонлаётган Вагиз Галиулинни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. Балки, қачонлардир у яна Андижонга, Ўзбекистонга қайтар. Мураббий сифатида кўп йиллик тажрибаларини ёш авлодга улашар, биз бунга чин дилдан умид қилиб қоламиз. У "Рубин"да туркманистонлик машҳур мутахассис Қурбон Бердиев қўл остида бир неча мавсум ўйнагани унга келажакда мураббий сифатида шаклланишида ёрдам берса ажаб эмас.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика