Россия иштирок этадиган CAFA мусобақасидаги ўйинлар ФИФА рейтингига таъсир ўтказади
14 мар 2023 09:55
Новости
Россия иштирок этадиган CAFA мусобақасидаги ўйинлар ФИФА рейтингига таъсир ўтказади
Бу ҳақда ТАСС нашри Тожикистон футбол федерациясига таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ, сайтимиз орқали 9-21 июнь кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба миллий терма жамоалар иштирокида CAFA мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.
“Бу мусобақа ФИФАнинг июндаги тақвимидан ўрин олган. Очколар рейтингга таъсир ўтказади. CAFA бу миқёсдаги турнирни илк бор ўтказмоқда. Ўз-ўзидан мусобақа Осиё футбол конфедерацияси томонидан тасдиқланган”, дейилади ТФФ берган изоҳда.
CAFA-2023'да Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Россия иштирок этиши аниқ. Шунингдек, 8-қатнашчи Таиланд бўлиши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии