Россия футболида илк марта VAR тизими ишлатилди
03 апр 2019 22:15
Новости
Россия футболида илк марта VAR тизими ишлатилди
Россия кубогининг ярим финали доирасидаги “Урал” ва “Арсенал” учрашувида мамлакат тарихида биринчи маротаба видеоассистент реферилар (VAR) кўмагидан фойдаланилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида бош ҳакам видеотакрорларга мурожаат қилди ва қўполлиги учун мезбонлар аъзоси Петрус Бумалга тўғридан-тўғри қизил карточка бериб, майдондан четлатди. Ўйин эса 1:0 ҳисобида “Урал” фойдасига якунланди. Мазкур тўқнашувнинг жавоб баҳси 15-апрелда ўтказилади.
Аввалроқ, Россия Премьер-Лигаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган умумий йиғилишда VAR системасини мамлакат чемпионатига жорий этиш масалалари кўриб чиқилган эди.
Комментарии