RU

Последние новости

11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  13 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32

Роппа-роса бир йил олдин ёзилган мақола Новости

Роппа-роса бир йил олдин ёзилган мақола

Бугун 1 апрель муносабати билан бундан бир йил аввал ёзган мақолам эсга тушиб қолди. Кимдир ўқиган, кимдир ўқимаган бўлиши мумкин.

Бу йигитни кўпчилик билади, мен учун укамдек бўлиб қолган. Иш юзасидан у нафақат мен, балки ҳамма билан тортишаверади, ҳеч гапдан қолмайди, сиз ҳақсиз - мен сизга тан бердим деганини асло эшитган эмасман, доим ўзиникини маъқуллайди. Бировга ёшинг катта, бировга кичик демайди, битта гапда туриб олдими, охиригича ўша фикрида қолади. 

Унинг ўзига хос йўналиши бор. Энг кўп "Насаф" (сўнгги пайтларда "Пахтакор") ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ёзишни ёқтиради. "Бавария"нинг Ўзбекистондаги №1 фанати. Тушидаям Нойер, Мюллер, Роббен деб алаҳсираб чиқади. Охирги пайтларда "Пахтакор" ҳақида бот-бот мақола ёзадиган бўлиб қолган. Чунки "Насаф"дан "Пахтакор"га ўтганларга меҳри бўлакча. 

Италияда футболчи бўла олмаганлар журналист бўлиб етишар экан. Бу йигитни кўриб, бизда ҳам шундаймикин деб ўйланиб қоламан. Чунки у ҳам ўз пайтида футбол ўйнаган. Ёшлигидан "дўппи"нинг (Қаршида коптокни шундай дейишади) орқасидан қолмай, кўчаларни чангитиб юрган. Кейин уни болалар мураббийи Евгений Смирнов пайқаб қолади ва ўз жамоасига таклиф этади. Таклифдан боши осмонга етган ғами йўқ болакай мактабни ҳам эсдан чиқариб эртаси кундан футболга қатнай бошлайди. 

Тез орада у ўз жамоасининг энг етакчи ўйинчиларидан бирига айланади. Болаликдан ҳужумда тўп тепган эмасми, рақиб дарвозасига голларни қаторлаштириб ташлагани учун "Найза" лақабини орттириб олади. Чунки унинг тепгани гол бўларди. Қарамай тепса ҳам тўп дарвоза тўрида деяверинг. Мураббийи ҳам икки-учта ўйиндан кейин уни исми билан чақирмай қўяди, "Найза" ҳужумга!" деса бўлди эди, шамолдек чопарди. 

Аммо футболда жароҳат деган бир "кемирувчи" бор экан, мана шу "қаҳрамонимиз"ни футболни анча эрта тугатишга мажбур қилди. "Найза" керак бўлса "Насаф" билан шартнома тузган, ўзининг айтишича, бир куни Норқул Даминов хонасига чақириб қўлига шартнома тутқазган эмиш. Ўшанда мўмайгина пул ёзилган шартнома имзоланган экан. (Қайсидир ютуқдан кейин уйига икки кило лимон опкетган). 

Жароҳатни деб бўлажак юлдуз футболни ташлашга мажбур бўлди ва ўзини футбол журналистикасида синаб кўришга қарор қилди. Оёғим тўп тепмаса ҳам қўлим билан футбол майдонини забт этаман деб аҳд қилади. Лекин ишни нимадан бошлашни билмай тентираб юрган бир пайтда бўлажак устози Азиз Нурий билан танишади. Азиз Нурий Қашқадарёнинг энг обрўли спорт журналистларидан бири бўлиб, уни барча бирдек ҳурмат қиларди. Ўз вақтида "Қашқадарё" ва "Футбол фаворит" газеталарида ўткир мақолалари билан донг таратган, керак бўлса кўплаб мураббийларнинг пўстагини қоққан. 

Азиз Нурий шу болаям бекор юрмасин деб ёнига шогирдликка олди. Секин-аста иш ўргатди. Азиз "Насаф"га ўтгач, сергап шогирдини бирга ишлашга чақиради. "Ака, мен майдонда "Найза" эдим, энди қаламим билан ҳам "найза" бўламан, мана кўрасиз", - дейди-ю шартта устозининг таклифига лаббай деб "Насаф"га боради. Лекин "Насаф"да бироз ишлагач, негадир зерика бошлайди. Қарши менга кичиклик қиляпти, ёзган нарсаларим ҳаммага етиб бормаяпти деб ўйлайди чоғи, орадан кўп ўтмай қайдасан Тошкент деб пойтахтга отланади. 

Тақдир тақозоси билан қайсидир йил мен билан танишиб қолди. Мен уни топганмидим, ё у меними, тўғриси эсимда йўқ. Бир куни секин ёнига имлаб, ҳеч кимга айтмай юрган сирини очди: "Ака, журналистика мен учун вақтинча, аслида мураббий бўлмоқчиман, Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқишни хоҳлайман. Ҳали кўрасиз, мендан зўр мураббий чиқади. Матбуот анжуманларида ҳар бир айтадиган гапим иқтибосга айланади", деди. 

Мен нимаям дердим, омадини берсин. Нияти мураббий бўлиш экан, ким қаршилик қилади? Бошида "С" лицензиясига ўқишни бошлаб олса у ёғи бирин-кетин уланиб кетаверади. Кейин "В", ундан кейин "А" ва охирида қарабсизки "Про" ҳам чўнтакда. Бирор клубда иш бошласа, кейин терма жамоага ҳам навбат етиб келар. 

P.S. Бу мақолани бугун нега яна эсладим? Ўтган йил шу куни ҳазил-ҳазил билан "Ака, мени мақтаб ёзсангиз бутун офисга чойхона мендан", деганди. Кейин мен тўрт қатор мақтов экан, мендан кетса кетибди-да деб ёздим, сайтга чиқардим ҳам. Лекин орадан бир йил ўтди ҳамки, чойхона тугул офисдагиларга ақалли иккита сомса олиб бергани йўқ. (Энди борини айтиш керак-да, яшириб нима қилдим). Бу кетишда яна бир йил ўтади-кетади. Шоввоз укамизнинг орзулари эса бир талай. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика