Роналдунинг агенти 19 ёшли футболчини «Ливерпуль» клубига таклиф қилмоқда
		
		11 ноя 2021 11:44
        Новости	
	 
				 
				Роналдунинг агенти 19 ёшли футболчини «Ливерпуль» клубига таклиф қилмоқда
«Фулхэм» ярим ҳимоячиси Фабио Карвалью «Ливерпуль» клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
			Футболчи таниқли агент Жорже Мендешга тегишли.
Жорже Мендеш ўз мижозини «Ливерпуль»га ўтказмоқчи. Олдинроқ агент уни «Барселона» ва «Реал»га таклиф қилганди. Мендеш Криштиану Роналдунинг ҳам агенти ҳисобланади.
Карвалью 12 ёшгача Лиссабонда яшаган, кейин Англияга кўчиб кетган. Ярим ҳимоячи Англия U-18 терма жамоасида ўйнаган. Терма жамоа сафида 6та ўйинда майдонга тушишга ҳам улгурди.
Бу мавсум Карвалью «Фулхэм» сафида Чемпионшипда 7та ўйинда иштирок этди ва 3та гол урди. Футболчининг шартномаси 2022 йил ёзида тугайди. Transfermarket уни 250 минг еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии