Роналду "Ювентус" билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормаяпти
30 июн 2021 16:04
Новости
Роналду "Ювентус" билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормаяпти
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду янги шартнома борасида клуб билан музокараларга киришмади.
Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
"Роналду бугунги кунда янги шартнома борасида "Ювентус" билан музокаралар олиб бормаяпти. Клуб Роналду ва унинг агенти Жорже Мендеш ёзда "Ювентус"дан кетадими ёки йўқ, буни қарор қилишларини кутмоқда", - дейилади Романонинг хабарида.
36 ёшли португалиялик футболчининг "Ювентус" билан шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Криштиану якунланган мавсум 44та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 4та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии