Роналду турк тилини ўрганмоқчи
31 мая 2021 20:25
Новости
Роналду турк тилини ўрганмоқчи
"Терма жамоамиз босимни яхши кўради, биз энг яхши лигаларда ва энг яхши жамоаларда тўп сурамиз. Орамизда соғлом рақобат мавжуд ва майдонда бирдамликда ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Европа чемпионатида яхши натижага эришамиз. Италияга қарши ўйин катта аҳамиятга эга. Рақибларга қарши қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Кийиниш хонасида Бонуччи билан ҳазиллашамиз. У ва Кьеллини менга ҳазил қилишади, мен ҳам уларга жавоб қайтарман. Кьеллини мендан Йилмаз ҳақида сўрайди, улар бизни кузатиб борадилар, футболчиларимизни билишади.
Дибала ва Роналду менга машғулотларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида ўз маслаҳатларини аямайди ва бу мен учун жуда муҳимдир. Роналду турк тилини ўрганишни хоҳлайди. Дибала ва бошқа жамоадошларимда ҳам шундай истак бор. Шунингдек, улар менга испан тилини ҳам ўргатишади", — дея Демиралнинг сўзларидан иқтибос келтиради Tutto Juve.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии