Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, "Ал Насср"да барча турнирларда имконият бор"
10 мар 2024 20:21
Новости
Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, "Ал Насср"да барча турнирларда имконият бор"
"Ал Насср" форварди Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги иштироки ҳақида гапирди.
"Саудия Арабистонида мутлақ бахтлиман. "Ал Насср" сафида ўйнашдан бахтиёрман. Жорий мавсумни жамоамиз учун позитив баҳоласа бўлади, сабаби ҳалигача барча турнирларда ғалаба учун имкониятни сақлаб турибмиз", — дейди Роналду.
Криштиану Роналду жорий мавсум "Ал Насср" сафида барча турнирларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 11та ассист қайд этди.
Ҳужумчининг араб клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии