Роналду рекордларни эмас, рекордлар Роналдуни қувлаб юради
28 авг 2024 13:54
Новости
Роналду рекордларни эмас, рекордлар Роналдуни қувлаб юради
Португалиялик футбол афсонаси Криштиану Роналду "YouTube" видеосервисида ўзининг расмий каналини очганидан хабарингиз бор.
21 август куни биринчи видеосини жойлаб мухлисларни ўз каналига чорлаган Роналду 1 соат ичида 1 миллион обуначига эга бўлган эди. Криштиану бу борада яна бир рекордни ўрнатди.
"Ал Насср" ва Португалия терма жамоаси сардори "YouTube"да 24 соат ичида энг кўп обуначи йиғиш борасида инсоният тарихида энг яхши натижани қайд этди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг канали 24 соат ичида 19 млн 729 минг 827 нафар обуначини тўплади.
Айни пайтга келиб 6 кун ичига каналнинг кузатувчилари 49.9 млн нафарга етди. Бу рақам бугуннинг ўзида 50 миллионга етиши мумкин.

Похожие новости
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии