RU

Последние новости

00:11Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:59А Серия. "Комо" - "Ювентус". Асосий таркиблар маълум!  0 23:35Бундеслига. "Бавария" - "Вердер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  28 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  24 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  0 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  4 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  11 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  6 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин Новости

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин

Мадрид клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг машғулотлар жараёнида жароҳат олди.

Бу "қироллик клуби" мавсумнинг қолган қисми учун ҳужум чизиғини кучайтириш эҳтиёжини туғдирди. Франциялик футболчининг узоқ муддатга сафдан чиқиши кутилмаяпти. Аммо Бензема октябрь ойи бошидан буён давомли жароҳати билан курашиб келган ва унинг тикланишига кафолат йўқ. 

"Sport" нашрига кўра, Криштиану Роналдунинг шов-шувли интервьюсидан сўнг "Реал" португалиялик юлдузга "Олд Траффорд"дан кетишига ёрдам берадиган клуб сифатида қаралмоқда. Роналдунинг муаммоси шундаки, унинг маошини камдан кам клублар қоплай олади. МЮ Роналду билан алоқаларни узиш учун унинг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар олиб бормоқда. Англия клуби футболчининг қолган маоши катта қисмини тўламасликни таъминловчи келишувга эришишга интилмоқда. Нашрга кўра, айнан шу вазиятда "Реал" иккала томонга ҳам енгиллик келтириши мумкин. 

Португалиялик юлдузни Мадридда севадиганлар етарлича эканини ҳисобга олиб, 37 ёшли футболчининг қисқа муддат жамоада бўлиши ҳар иккала томон учун мос кўринади.

Бироқ "Marca" инсайдерлари "Реал"нинг бундай таклиф билан чиқишига шубҳа билан қарамоқда. Бунинг ўрнига "Челси", "Атлетико" ва "Наполи" йўналишлари тўғри бўлиши мумкин, дейилмоқда.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика