Роналду қайдномага киритилмаганлигига изоҳ берди
22 ноя 2019 23:39
Новости
Роналду қайдномага киритилмаганлигига изоҳ берди
“Ювентус” форварди Криштиану Роналду ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида жароҳатдан фориғ бўлаётганлиги ҳақида пост қолдирди.
Илгарироқ 34 ёшли футболчи Италия А сериясининг 13-туридан ўрин олган “Аталанта”га қарши баҳс қайдномасидан ўрин олмаганлиги ҳақида хабар тарқатилганди.
“Жароҳатдан фориғ бўлаяпман ва яқин орада сафга қайтаман” дея ёзиб қолдирди Роналду ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Роналду клуби сафида сўнгги икки учрашувда захирага олинган эди. Шундан кейин ҳужумчи соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга эга эканлиги ҳақида айтилди. Шунга қарамай, Роналду Португалия терма жамоаси сафида сўнгги иккита беллашувда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Жорий мавсумда Роналду жамоасида сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 т голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии