Роналду, Мбаппе, Клопп, "Барселона"... 2024 йилнинг энг омадсизлари
01 янв 16:22
Новости
Роналду, Мбаппе, Клопп, "Барселона"... 2024 йилнинг энг омадсизлари
Португалия терма жамоаси ва "Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Goal" нашри талқинига кўра, ортда қолган йилнинг мағлублари қаторидан жой олди.
Омадсизлар рўйхатига шунингдек, ПСЖдан "Реал"га ўтган Килиан Мбаппе, "Ливерпуль" собиқ устози Юрген Клопп, Бразилия терма жамоаси, "Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Поль Погба, "Бавария" форварди Ҳарри Кейн, аёл футболчи Хлоя Келли, МЮ акцияларини сотиб олган "Ineos" компанияси ва оғир молиявий вазият сабаб "Барселона" клуби киритилган.
Йил ғолиблари рўйхатига эса қуйидагилар киритилган: Бразилия А серияси ва Либертадорес кубогини қўлга киритган "Ботафого", Месси ва Скалони билан Америка кубогида ғолиб чиққан Аргентина терма жамоаси, Евро-2024да чемпион бўлган Ламин Ямал, "Олтин тўп"ни қўлга киритган Родри, Германия чемпионлиги, кубоги ва суперкубогини ютган "Байер", Европа лигасини қўлга киритган "Аталанта", "Реал" билан 5 та соврин ютган карло Анчелотти, "Лестер" билан Чемпионшипда ғолиб бўлган Энцо Мареска, Олимпиадада чемпион бўлган АҚШ аёллар терма жамоаси бош мураббийи Эмма Хейс.
Комментарии