Роналду кетма-кет 5 та ўйиндан бери гол уролмаяпти
29 июл 2023 14:50
Новости
Роналду кетма-кет 5 та ўйиндан бери гол уролмаяпти
Роналду "Ал Насср"нинг Араб чемпионлари кубоги доирасидаги "Ал Шабаб"га қарши ўйинида захирадан майдонга тушди.
38 ёшли Криштиану Роналду ўйинни захира ўриндиғида бошлади.
"Ал Насср"нинг португалиялик форварди 62-дақиқада майдонга тушди ва самарали ҳаракат қайд эта олмади. У кетма-кет 5 та ўйиндан бери гол уролмаяпти.
Клублар ўртасидаги Араб чемпионлари кубоги Саудия Арабистонининг уч шаҳрида ўтказилмоқда.
Турнирда 16 та клуб, жумладан Саудия Арабистони, Кувайт, БАА, Қатар, Миср, Ливия, Жазоир, Тунис, Марокаш ва Ироқ вакиллари иштирок этмоқда.
Жамоалар 4 та гуруҳга бўлинган, 8 та энг яхши жамоа плей-оффда курашни давом эттиради. Турнир ғолиби 6 миллион доллар миқдорида мукофот олади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии