Роналду жароҳат олди
14 авг 2019 22:27
Новости
Роналду жароҳат олди
"Ювентус" расмий сайти Криштиану Роналдунинг жароҳатлангани борасида маълумот берди.
Футболчининг чап оёғи сон соҳасида муаммолар борлиги аниқланган. Яқин вақтларда у индивидуал дастур бўйича шуғулланади. Ҳозирча у Италия чемпионатининг 1-тури доирасида 24 август куни "Парма"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Ўтган мавсумда 34 ёшли футболчи "Ювентус" таркибида 43 ўйинда қатнашиб, 28 гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди.
Унинг туринликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии