RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  80 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Роналду: "Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Ўйин бошида жуда асабий эдим" Новости

Роналду: "Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Ўйин бошида жуда асабий эдим"

Криштиану Роналду "Ньюкасл"га (4:1) қарши ўйинда дебют қилди.

Иккита голни расмийлаштиришга эришган футболчи ўйиндан кейин "Олд Траффорд"нинг ўзида дебют ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккита гол ураман деб ўйламагандим. Битта гол - ҳа, буни кутгандим. МЮ мухлисларига ажойиб муҳит учун рахмат айтаман.
Энг муҳими - ғалаба қозониш. МЮ ўз жойида бўлиши лозим. Биз ғалаба қозонишимиз, ғолиблик руҳини шакллантиришимиз керак. Айнан шунга барчамиз ҳаракат қиляпмиз. Гол урганимдан мамнунман, буни яширмайман.
Аммо, энг муҳими барибир жамоамизнинг ғалабаси. Таассуротлар эса ақл бовар қилмас даражада. Бошланғич таркибда майдонга тушганимда бироз асабийлашдим. Бутун ўйин давомида мухлислар менинг исмимни куйлашларини кутмагандим. Бу билинмаган бўлиши мумкин, лекин бошида жуда асабий эдим. Ҳаммага маълумки, Англия футболи бошқа мамлакатларникидан кескин фарқ қилади. Мен бу ерга 18 ёшимда келганимда менга меҳр кўрсатишганди, шунинг учун ҳам мен қайтдим. Жамоада ҳар ким ўз ишини қилиши лозим. Бизда ёш ва фантастик жамоа, фантастик мураббий бор. Ўзимизга бўлган ишончни оширолсак бўлгани. АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун жамоа янада ривожланиши керак. Аммо, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Мен бу ерга жамоага ёрдам бериш учун келдим", -дейди Криштиану Роналду. 

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика