Роналду голлар сони бўйича Мбаппе ва Кейндан ўтиб кетди
27 дек 2023 09:34
Новости
Роналду голлар сони бўйича Мбаппе ва Кейндан ўтиб кетди
Кеча “Ал Насср” сардори Криштиану Роналду “Ал Иттиҳод”га қарши учрашувда дубль қайд этди.
Шу тариқа, португалиялик ҳужумчи 2023 йилдаги голлар сонини 53 тага етказиб олди. У гол уриш бўйича Килиан Мбаппе ва Харри Кейн ортга қолдиришга эришди. Ҳар икки футболчи жорий йил бошқа майдонга тушмайди. Роналду учун рақиб бўлиши мумкин бўлган Холланднинг ҳисобида эса ҳозирча 50 та гол бор.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ал Насср” сафида Саудия Арабистони чемпионатида 19 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширишга эришди. У ҳар икки кўрсаткич бўйича Саудия лигасида етакчилик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии