RU

Последние новости

07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  8 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2

Роналду "Golden Foot" мукофотига сазовор бўлди Новости

Роналду "Golden Foot" мукофотига сазовор бўлди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Golden Foot" мукофотини қўлга киритди.

Ушбу соврин футболчиларга спортда эришган жамоавий ва шахсий ютуқлари учун топширилади. Уни фақат бир марта ютиш мумкин. Ушбу мукофотнинг ўзига хослиги шундаки, ғолиблар ўз изларини Чемпионлар хиёбонида (Монако ҳудудида) қолдиришади.

"Ушбу совринни қўлга киритганимдан фахрланаман. Энди менинг ҳам номим Монакодаги чемпионлар тахтасида барча замонларнинг энг буюук футболчилари қаторига битилади ва абадийлаштирилади. Менга овоз берганларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман", – деди Криштиану.

Маълумот учун, "Барселона" етакчиси Мессида бундай соврин йўқ. "Golden Foot" ўтган йили Лука Модричга насиб қилган эди.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика