Роналду Фергюсонга: "Босс, сизни яхши формада кўриш ёқимли"
24 окт 2018 15:30
Новости
Роналду Фергюсонга: "Босс, сизни яхши формада кўриш ёқимли"
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувидан (1:0) сўнг, "Инстаграм"га "қизил иблислар" собиқ устози Алекс Фергюсон билан тушган суратини жойлади.
"Буюк мураббий ва ажойиб инсон. Мени майдон ва ундан ташқарида кўп нарсаларга ўргатган. Босс, сизни яхши формада кўриш ёқимли" - деб ёзди Роналду.
Португалиялик футболчи 2003-2009 йиллар давомида Фергюсон бошқарувидаги "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. 4 май куни шотландиялик мутахассиснинг миясига қон қуйилди. Кейинги кун уни операция қилишди. Фергюсон 9 май куни касалхонани тарк этди.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии