Роналду энг яхши бўлмагани учун Мендеш УЕФА қарорини танқид қилди
31 авг 2018 11:09
Новости
Роналду энг яхши бўлмагани учун Мендеш УЕФА қарорини танқид қилди
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричга берган УЕФА қарорини танқид қилди.
"Футбол майдонда ўйналади ва у ерда Роналду ғолиб бўлган. У 15та гол урди ва "Реал" билан яна Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Бу абсурд ва шармандалик. Ғолибнинг номи шубҳаларга сабаб бўлмаслиги лозим, чунки Роналду ўз позициясидаги энг яхши футболчи" - дейди Мендеш.
Роналду 2009-2018 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Футболчи жорий ёзда "Ювентус"га ўтди.
Похожие новости
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 9
Комментарии