Роналду "Арсенал"га қарши ўйиндан кейин пост қолдирди
05 сен 2022 19:54
Новости
Роналду "Арсенал"га қарши ўйиндан кейин пост қолдирди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Арсенал"га қарши ўйиндан кейин Инстаграм саҳифасида пост қолдирди.
Манкунианлар юлдузи, асосан, захирадан майдонга тушмоқда. "Арсенал"га қарши ўйинда ҳам у бошланғич таркибга киритилмади. Мазкур баҳсда "Юнайтед" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гарчанд беш карра "Олтин тўп" соҳибининг жорий мавсумдаги ҳолати қониқарли бўлмаса-да, португалиялик форвард жамоасининг натижаларидан мамнун.
37 ёшли ҳужумчи якшанба кунги ғалабадан сўнг Инстаграм саҳифасида шундай пост қолдирди: "Офарин, йигитлар! Бизни қўллаб-қувватлаётганларга алоҳида раҳмат! Олға, "қизил иблислар!"
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду клубни тарк этишни хоҳлаётганини, бироқ клуб бош мураббийи унга ишонч билдиришини таъкидлаганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии