Роналду Анчелотти истеъфоси ва бошқа сабабларга кўра "Реал"ни тарк этишга тайёр
29 мая 2015 12:36
Новости
Роналду Анчелотти истеъфоси ва бошқа сабабларга кўра "Реал"ни тарк этишга тайёр
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз клубини тарк этишга тайёр.
Маълумотларга кўра, Португалия терма жамоаси футболчисининг кайфияти бир неча сабаб туфайли бузилган. Флорентино Перес Анчелоттига нисбатан қилган иши Роналдуга ёқмади. Перес ва Криштиану ўртасидаги муносабатлар анчадан бери илиқ эмас. Бундан ташқари, "Реал" раҳбарининг Гарет Бэйлга катта эътибор қаратаётгани ҳам ёқмаяпти. Роналду жамоага келиши мумкин бўлган Рафаэль Бенитес билан ҳам яхши муносабатда эмас.
Криштианунинг "Реал" билан шартномаси 2018 йилгача амалда ва унинг хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.
Комментарии